Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:08

Мухолифат вакиллари кузатувда


Маълумотларга кўра, 26 декабрь куни Ўзбекистонда сайлов ўтаётган пайтда мухолифатдаги партиялар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан баъзиларининг уйлари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан кучли назоратга олинган.

“Бирлик халқ ҳаракати” партияси бош котиби Васила Иноятованинг сўзларига қараганда, у сайлов куни ҳатто кўчага чиқа олмаган. Чунки унинг уйи атрофига икки кундан буён назорат ўрнатилган. У “сайловга халақит қилдинг”, деган баҳона билан ўзига нисбатан фитна уюштирилишидан чўчиб, уйидан чиқмай ўтирибди.

В.Иноятованинг таъкидлашича, у сайловчи сифатида сайловга таклиф қоғози олган. Лекин ўзи истиқомат қиладиган Уста Олим 1-боши берк кўчасида 9 та хонадон аъзолари каби сайлов участкасига чиққани йўқ. Фақат шу кўчанинг ўзидан 200 га яқин сайловчи сайловга бормаган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда ўзига сайловга таклиф қоғози берилмагани маълум қилди.

С.Икромовнинг айтишича, бир ҳафтадан буён уйи атрофида номаълум кишилар машинада қўриқчилик қилмоқда. Сайлов куни Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига бу ҳақда билдирганида қўриқчилар ғойиб бўлган. Сайловга чиққач, бу кузатувчилар яна пайдо бўлган.
XS
SM
MD
LG