Судланувчилар 21 ёшли Шерзод Ҳожиматов ва 25 ёшли Хушнуд Тожибоев Урганч туманида, 34 ёшли Равшанбек Оллоёров эса Хива туманида яшайди.
Айблов хулосасида айтилишича, Ш.Ҳожиматов ва Х.Тожибоев вояга етмаган ўсмир - 12 ёшли Озод Бекжановни намоз ўқишга ўргатиб, уни диний ташкилотга жалб қилишга уринган.
Ҳар уччала судланувчи ваҳҳобийлик оқимининг Ўзбекистондаги йирик намоёндалари Абдували қори ва Обид қорининг маърузалари ёзилган аудиокассеталарни эшиттириш йўли билан тарқатганликда айбланмоқда.
Хоразмда диндорлар сони мамлакатнинг бошқа вилоятларига нисбатан анча кам. Бироқ айни пайтда вилоят ИИБ томонидан қидирув эълон қилинганларнинг аксарияти диний масалаларда айбланган.
Маълумотларга кўра, ўтган йили вилоятда 20 нафар имом диний аттестациядан ўта олмагани сабабли масжидлардан четлатилган. Шунингдек, Урганч шаҳрида фаолият кўрсатадиган насроний баптистлар черкови ёпилган. Урганч давлат университетининг Кришнани англаш таълимотини ўрганаётган бир гуруҳ талабалари эса ҳуқуқ-тартибот органлари иштирокида муҳокама қилинган.