Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:31

“Бахтиёр ТВ” нега ёпилди?


Интернетда тарқатилган хабарларга қараганда, Россиянинг “1-канали”да намойиш этилаётган “Эгизаклар” сериалини олиб кўрсатгани учун Жиззах вилоятидаги “Бахтиёр ТВ” мустақил телевидениеси 4 февраль куни ёпиб қўйилган.

“Бахтиёр ТВ” телевидениеси юристи Ризаевнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, телевидение фаолияти профилактика ишлари сабабли ва лицензия йўқлиги туфайли тўхтаб олган. Шунингдек, телевидениега “Эгизаклар” фильмини намойиш этмаслик тўғрисида Тошкентдан факс ҳам келган.

“Бахтиёр ТВ” директори Бахтиёр Эшонқулов ҳам мазкур телевидение “Эгизаклар” фильмини намойиш этгани учун ёпиб қўйилганини рад этди. Унинг айтишича, техник сабаблар туфайли телевидение фаолияти вақтинчалик тўхтаган.

Эслатиб ўтиш жоиз, дастлаб “Эгизаклар” телесериали Ўзбекистоннинг “Спорт” канали орқали олиб кўрсатилаётган эди. Бироқ кейинчалик эфирда жой танқислиги баҳонасида бу фильм ТВ экранларига чиқмай қолди. Бироқ айрим мустақил телестудиялар сериал намойишини давом эттираётган эди.

Баъзиларнинг фикрича, “Эгизаклар” фильмида Ўзбекистондаги мафия ҳақида ҳам сўз бор. Шунинг учун уни мамлакатда олиб кўрсатиш юқори ташкилотлар томонидан тақиқлаб қўйилган.
XS
SM
MD
LG