Ўзбекистон халқ артисти О.Алимахсумов 1927 йили Тошкентда туғилган. Тошкент театр санъати институти ҳамда Тошкент давлат консерваториясини тугатгандан сўнг ижодий фаолиятини Ўзбекистон телерадиокомпаниясида хонандаликдан бошлаган. Кейинчалик узоқ йиллар давомида “Мақом” ансамблининг бадиий раҳбари бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон халқ артисти Исроилжон Ваҳобовнинг сўзларига қараганда, аждодлардан қолган мусиқа меросини халққа етказишда О.Алимахсумовнинг катта меҳнати сингган. У жуда кўп шогирдлар етиштирган.
Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимовнинг таъкидлашича, О.Алимахсумов ижросидаги “Чўли ироқ”, “Сўлим”, “Айлагач”, “Сараҳбори бузрук” каби қўшиқлар мумтоз санъатнинг олтин хазинасидан ўрин олган.
“Менга ўзбек мумтоз қўшиқчилик санъатининг чинорларидан бири қулагандек туюлди. Устозларим О.Алимахсумовни Юнус Ражабийнинг ўнг қўли, деб айтарди”, - деди “Озодлик” мухбирига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матлуба Дадабоева.
О.Алимахсумов ҳаётининг сўнгги бир неча йилида Ўзбекистон телевидениесининг “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи” кўрсатувида бошловчилик қилганди.
И.Ваҳобовнинг айтишича, О.Алимахсумов халққа яқин киши бўлгани учун унинг дафн маросимига жуда кўп одам йиғилган.