Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:08

Гадойлар Тошкентдан нажот топадими?


Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи икки гадой аёл - Солия Хўжабоева ва Ойпошша Шомуродова садақадан тушган пулларини йиғиб, яна Тошкентга сафар қилмоқчи.

Бу икки аёл бундан бир қанча вақт муқаддам ҳам Ўзбекистон Президентидан ёрдам сўраш учун Тошкентга келиб-кетганди. Ўшанда улар ниятига ета олмай, юртига қайтганди.

“Мен яна пул йиғишга киришдим. Тошкентга етиб олсам бўлди. Президент билан учрашмаганча қайтмайман”, - дейди С.Хўжабоева.

О.Шомуродованинг сўзларига қараганда, Тошкентга аввалги сафаридан қайтиб келишгач, уларга тазйиқ ўтказишга ҳаракатлар бўлган.

Қўшкўпирлик 68 ёшли С.Хўжабоева ҳамда 46 ёшли О.Шомурадова икки йилдирки, уйма-уй юриб, тушган садақа ҳисобига тирикчилик қилади.

Яқинда О.Шомуродова ҳаётида ўзгариш бўлганди. Уни ишга жойлаб қўйишди. Аммо маоши камлиги сабабли у яна гадойликни давом эттиришга мажбур бўляпти.

“Хоразмда ҳолимиздан ҳеч ким хабар олмаяпти. Шунинг учун Президент ҳузурига бормасак бўлмайди”, - деди С.Хўжабоева.
XS
SM
MD
LG