Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:03

Испания самолётларига Ўзбекистондан жой бериладими?


Хабарларга қараганда, Испания Қирғизистонда жойлашган Ганси авиабазасидан ўз ҳарбий ҳаво кучларини олиб чиқиш, уларни Ўзбекистон ёки Туркманистонда жойлаштириш йўлларини изламоқда.

Испаниянинг бу қарори Афғонистондаги испан ҳарбийлари Кобулдан Ҳиротга кўчирилиши натижасида Қирғизистондаги авиабаза зарур талабларга мос келмай қолгани билан изоҳланмоқда.

Испания Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакат мудофаа вазири ҳозир бу икки давлатдан вақтинчалик авиабаза учун жой қидиришга киришган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакиллари “Озодлик” мухбирига бу масалада ҳозирча изоҳ билдира олмаслигини маълум қилди. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳам сукут сақламоқда.

Мустақил сиёсатчи Тошпўлат Йўлдошевнинг фикрича, Испания ҳарбий кучлари учун Ўзбекистон ҳудудидан вақтинчалик жой берилиши мумкин.

“Масаланинг ҳал бўлиши Испаниянинг ижара учун қанча пул тўлашига боғлиқ. Сиёсий жиҳатига эса эътибор қаратилмайди назаримда”, - деди Т.Йўлдошев.

Сиёсатчи Комрон Алиев эса Ўзбекистон Испания ҳарбийларига жой бермаслиги ҳақиқатга яқинлигини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистон чет эл ҳарбий базаларини ўз ҳудудига киритмаслик сиёсатини олиб бормоқда.

К.Алиевнинг таъкидлашича, хорижий давлат, жумладан, Испания ҳам Марказий Осиёдек қулай стратегик ҳудудга кириб олгач, унда доимий ўрнашиб олишга интилади. Шунинг учун агар Ўзбекистон ёки Туркманистон испан ҳарбийларига жой бермаса, уларнинг маълум бир қисми Қирғизистонда қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG