Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:52

Бепул беш минут - “Ўзбектелеком”нинг саховати


Ўзбекистонда Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 60 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриляпти. Айни пайтда мамлакатда Иккинчи жаҳон урушининг 30 мингга яқин фахрийси яшайди. Уларнинг энг ёши 78-80 ни қораламоқда.

Ўзбекистондаги ташкилот ва идоралар Ғалаба куни муносабати билан уруш фахрийларига озгина бўлса-да, эътибор қаратиш учун топган-тутганини ўртага ташлаётир.

Хусусан, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси ҳам уруш фахрийларига МДҲ давлатларига текин қўнғироқ қилиш имкониятини яратиб беришга қарор қилди.

Компания маркетинг бўлими мутахассиси Улуғбек Тожибоевнинг сўзларига қараганда, “Ўзбектелеком” 9 май куни уруш фахрийларига халқаро ва шаҳарлараро сўзлашувлар учун текинга беш минут вақт беради. Шунингдек, 20 та сўздан иборат телеграммани бепул жўнатиш имкониятини яратади.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган уруш фахрийлари ўзлари учун бундай имтиёз яратилганидан бехабар эканини таъкидлади.

Ўзбекистон қарияларининг “Нуроний” жамғармаси вакиллари ҳам “Ўзбектелеком”нинг бу саховатидан хабари йўқлигини айтди.

Жамғарманинг Тошкент шаҳри бўлими ходими Маҳмуджон Ғофуровнинг таъкидлашича, шу кунларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида ишлаганлар рўйхати тайёрланмоқда. Байрам куни уларга совға-салом улашилади.

М.Ғофуров бу йил уруш фахрийлари байрам қилиш учун бир жойга тўпланмаслиги, аксинча уларнинг уйига, маҳалласига бориб, совға саломлар топширилишини билдирди.

Ўзбекистон Президенти ҳам Ғалаба муносабати билан ҳар бир уруш фахрийсига 20 минг сўмдан бериш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган.
XS
SM
MD
LG