Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:18

Олий Мажлис депутатлари айбни хориждан қидиришга бел боғлаган кўринади


Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 23 май куни бўлиб ўтган йиғилиши Ғарб давлатлари ва хорижий оммавий ахборот воситаларига қарши жиддий айбловларга бой бўлди.

Андижон воқеаларини муҳокама қилган депутатлар хорижий ОАВни бу ҳодисани нотўғри талқин қилишда, нохолис ёритишда айблади. Шунингдек, депутатлар бу воқеаларнинг халқаро комиссия томонидан ўрганилишига қатъий қарши чиқди.

Халқ демократик партияси раҳбари Аслиддин Рустамов эса АҚШ ва Европа давлатларини Андижон воқеалари юз беришига ҳисса қўшганликда тўғридан-тўғри айблади.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Буюк Британиядаги баъзи доиралар Ўзбекистондаги норозиликларни ҳукумат аёвсиз бостираётганига барчани ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

Демократик ташаббуслар маркази раҳбари Искандар Худойбергановнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, Ўзбекистон расмий доираларининг Ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотлар ҳақидаги салбий фикрлари янгилик эмас.

“Авторитар давлатда давлат бошлиғининг гаплари барча учун буйруқдек тушунилади. Улар бу гапларни сўзма-сўз қайтаришдан чарчамайди”, - деди И.Худойберганов.

И.Худойбергановнинг фикрича, Ғарб Ўзбекистон Президентининг демократия тўғрисидаги гапларига ишонмай қўйганидан кейин у Ғарбга нисбатан тўнини тескари кийиб олган. Президент ҳам, депутатлар ҳам халқаро комиссия келишига қаршилик кўрсатаётгани уларнинг Андижон фожеаларида жуда катта айбдор экани билан изоҳланади.

Мустақил журналист Сергей Ежков Ўзбекистондек ёпиқ давлат шароитида Андижондаги каби воқеаларни ўрганиш учун халқаро комиссияга рухсат этилмаслиги табиий ҳол, деб ҳисоблади.
XS
SM
MD
LG