Вазирлик тарқатган маълумотномада бу мақолаларга муносабат билдирилган.
“Сўнгги пайтларда Америка ОАВда Қарши-Хонобод ҳарбий базасидаги АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари парвозларига Ўзбекистон ҳукумати томонидан чекловлар жорий этилгани ва бу АҚШ маъмуриятининг Андижон воқеаларига нисбатан позициясига Ўзбекистон ҳукумати қайтарган жавоб, деган мазмунда хабарлар пайдо бўлди. Бироқ бу каби таъкидлар реал ҳолатга ва юзага келган вазиятнинг асл сабаб-оқибатларига зиддир. Шундай экан, агар АҚШ ОАВ илгари сурган мантиққа таянадиган бўлсак, у ҳолда бошқа бир хулоса келиб чиқади: Андижон воқеалари Ўзбекистон томонидан АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари парвозларига чеклов жорий этилгани сабаби эмас, балки оқибатидир”, - дейилади маълумотномада.
Маълумотномада ёзилишича, Ўзбекистон ҳукумати Қарши-Хонобод ҳарбий ҳаво базасидаги АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари парвозига чеклов жорий этишга Андижон шаҳрида рўй берган воқеадан уч ой муқаддам қарор қилган ва бунинг ўзига хос маълум сабабларидан Америка томони яхши хабардор бўлган.
Вазирлик тарқатган пресс-релизда: “Агар АҚШ ОАВ илгари сурган мантиққа таянадиган бўлсак, у ҳолда Андижон воқеалари Ўзбекистон томонидан АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари парвозларига чекловлар жорий этилгани оқибатидир, деган хулосага келиш мумкин”, деган гап бор.
Савол туғиладики, ўзига хос бу сўз ўйини орқали Ташқи ишлар вазирлиги нимани назарда тутмоқда? Бу Америка матбуотига шунчаки бир муносабатми ёки Ўзбекистон расмий идорасининг Қарши-Хонобод масаласига оид жиддий позициясими?
Айни саволга вазирлик расмийси: “Бу АҚШ ОАВда айтилаётган гапга яраша гап, яъни сўз ўйини тариқасида айтилган эътироз”, - деган жавобни берди.
Аммо ўзбекистонлик айрим таҳлилчилар “оддий бир эътироз” деб таърифланаётган бу муносабат замирида жиддий мақсад борлигини билдирмоқда. Баъзиларнинг фикрича, буни АҚШга очиқ айтилмаётган, лекин аниқ қўйилаётган айблов, деб ҳам ҳисоблаш мумкин.
Жамиятшунос Баҳодир Мусаевнинг таъкидлашича, усталик билан фойдаланилган бу сўз ўйинидан асл мақсад Андижон воқеаларининг келиб чиқишига Америка алоқадор, деган гапни айтиб олиш ва ўқувчида шундай тасаввурни уйғотишга уринишдир. Ҳатто унга Андижонда АҚШ иштирокида фитна қўлланилган, деган фикр ҳам юклатилган.
Демократик кучлар маркази раҳбари Искандар Худойбергановнинг мулоҳазасига кўра, вазирлик баёнотини ҳукуматнинг Андижон фожеасидаги айбини бировга ағдаришга уриниш, мамлакат ташқи сиёсатида Хитой узил-кесил устивор йўналиш бўлишига тайёрланишга боғлаш мумкин.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳозирча бу каби “сўз ўйинлари”га аралашишдан тийилиши, бу масала Давлат департаментида ўрганила бошланганини маълум қилди.