Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:54

Ҳуқуқ ҳимоячисининг уйига тош отилди


28 июндан 29 июнга ўтар кечаси Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроевнинг уйи номаълум кишилар томонидан тошбўрон қилинди.

Б.Ҳамроевнинг айтишича, қўшнилар бу ҳужум 20-25 ёшлар атрофидаги икки номаълум йигит томонидан амалга оширилганини кўрган. Шундан кейин бу ички ишлар бўлимига бу ҳақда хабар берилган.

Тош отилган вақтда Б.Ҳамроев Ўзбекистонда радикал кучлар борми, деган мавзуда мақола ёзаётган эди.

“Мен мақолани ёзиб тугатмасимдан мамлакатимизда радикал кучлар борлиги ўз исботини топди. Бу радикал кучлар ҳукуматнинг ўзи экани амалда кўринди”, - деди Б.Ҳамроев.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқубовнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги пайтларда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига қарши курашда ақлга сиғмас чораларни қўлламоқда. Жумладан, ҳукумат ҳуқуқ ҳимоячиларини қўрқитиш учун жиноий элементлар ёрдамидан фойдаланаётир.

“Б.Ҳамроев уйига ҳужум оддий безорилик эмас, милиция ходимлари, ҳокимият вакиллари томонидан уюштирилган безориликдир”, - деди Т.Ёқубов.

Жиззах шаҳри 2-ички ишлар бўлими бошлиғи Ҳамид Очилов Б.Ҳамроевнинг уйига тош отилгани воқеасини тасдиқлади. Унинг билдиришича, айни пайтда безориларга нисбатан қидирув-тергов ишлари олиб бориляпти.
XS
SM
MD
LG