Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:12

Бош прокуратура комиссарликнинг яна бир “айб”ини топди


Ўзбекистон Бош прокуратураси БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигини Россияда ҳибсга олинган ўзбекистонликларни ўз юртига қайтаришга тўсқинлик қилаётганликда айблади.

Бу ерда гап 18 июнь куни Россиянинг Иваново шаҳрида ҳибсга олинган ўзбекистонлик 14 шахс хусусида бормоқда. Ивановодаги “Ростекс” фирмаси раҳбар ва ходимлари бўлган бу шахслар Ўзбекистон томонининг сўрови бўйича қўлга олинган.

Айни пайтда Иваново шаҳридаги тергов изоляторида сақланаётган ўзбекистонликларнинг адвокатларидан бири Светлана Мартинова ўз ҳимоясидаги шахсларнинг гуноҳсиз эканини айтмоқда. Унинг билдиришича, бу шахслар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 8 моддаси бўйича, жумладан, терроризм, конституциявий тузумга тажовуз қилиш каби жиноятларда айбланяпти. Уларнинг барчаси Андижон воқеаларига четдан туриб аралашишда гумон қилинган.

Ҳибсга олинган ўзбеклар 8 август куни Россия миграция хизматига сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилганди. Бундан бир ой аввал – 7 июль куни БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комисарлиги Россия Бош прокуратурасидан бу кишиларни Ўзбекистонга қайтариб бермасликни сўраганди.

Айна шу ҳолат Ўзбекистон Бош прокуратурасининг комиссарликни бу масалани қонуний ҳал этишга тўсқинлик қилишда айблашига сабаб бўлди.

3 август куни тарқатилган баёнотида Ўзбекистон Бош прокуратураси Қочқинлар иши бўйича олий комиссарликни бу ҳолатда ҳам “Қирғизистон сценарийси”ни қўллашга уринишда айблаган.

“Қирғизистонда сиёсий характерда бўлмаган жуда оғир жиноятлар қилганликда айбланган шахслар қочқин мақомини олган эди. Ваҳоланки, Женева Конвенциясининг 1-моддасига биноан қочқин мақоми сиёсий характерда бўлмаган оғир жиноятлар содир этган шахсларга берилмайди. Ўзбекистон Бош прокуратураси экстрадиция қилишни сўраган шахслар эса айнан шундай оғир жиноятлар қилган”, - деди баёнот юзасидан “Озодлик” мухбирига берган интервьюсида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова.

С.Ортиқованинг таъкидлашича, Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлик “жиноятчиларни топшириш масаласи қонуний ҳал этилишига асоссиз равишда тўсқинлик қилмоқда”.

С.Ортиқова Бош прокуратура Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги халқаро шартномалар асосида ушбу шахсларнинг топширилишини талаб қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG