Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:05

Кончилар “нони туя бўлиши”ни хоҳламаяпти


Жанубий Қозоғистон вилояти суди биноси Жамбилдаги “Кок-Жон Жанатой” кончилик ташкилотининг собиқ ишчилари томонидан пикет қилиняпти. Уч кундирки, собиқ ишчилар очлик эълон қилган.

Улар агар зарурат туғилса, норозилик акциясига яна 80 ҳамкасби келиб қўшилиши режалаштирилганини билдиряпти.

Пикет иштирокчиларининг айтишича, “Кок-Жон Жанатой” кончилик ташкилотининг собиқ ишчилари анча йиллардан бери маош олмаган. Мазкур ташкилот инқирозга учрагач, унинг биносини сотиб, ишчиларга маош сифатида тақсимлаш режалаштирилган. Бироқ ишчилар бино сотилганидан бехабар қолган ва шундан кейин ҳақларини талаб қилиб, судга мурожаат этган. Сўзоқ тумани ўтказилган дастлабки суд 140 ишчи фойдасига қарор чиқарган. Аммо Жанубий Қозоғистон вилояти суди Сўзоқ суди қарорини бекор қилиб, ишчилар талабини қаноатлантирмаслик ҳақида янги ажрим берган.

“Судьялар барчаси порахўр. Жанубий Қозоғистондаги, айниқса, Чимкентдаги судлар мафияга айланган”, - дейди собиқ ишчилар.

Ишчилар айни пайтда аҳволларини жуда оғир эканини айтмоқда. Улар орасида конда ишлаб соғлиғини йўқотганлар ҳам бўлиб, касаллиги туфайли ишга жойлаша олмай юрибди.

Маълум бўлишича, кончилик ташкилоти ҳар бир ишчисидан иш ҳақи бўйича 800 минг тангадан 4 миллион тангагача қарз бўлиб қолган.

Акция иштирокчиларини вилоят суди раиси Тлекс Барпибоев қабул қилиб, уларнинг бу ҳаракатини судга босим ўтказиш ўлароқ баҳолади.

Т.Барпибоевнинг таъкидлашича, акция иштирокчиларининг талаби ноқонуний. Ҳар бир ишни кўриб чиқиш учун маълум муддат керак бўлади. Шу сабабли пикет ишчилари бино олдида тунаб қолса ҳам суд уларнинг ишини зудлик билан кўриб чиқишга ҳақли эмас.

Акция иштирокчилари эса иш улар фойдасига ҳал бўлмагунча, пикетни тўхтатмаслигини билдиряпти. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу масала бўйича суд мажлиси 1 декабрга белгиланган.
XS
SM
MD
LG