Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:07

Сайловорти баёнотлари


Қозоғистон ЕХҲТ томонидан мамлакатда ўтказилган президент сайловига берилган баҳонинг бир қисмини қабул қилмайди. Аммо бу ташкилот билан ҳамкорлигини давом эттиради.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси Ўнғалсин Жумабеков Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг сайловда кузатувчилик қилган Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари идораси вакиллари раҳбари жаноб Гловер билан учрашувдан сўнг шундай баёнот берди.

ЕХҲТ ўзининг сайлов юзасидан якуний хулосаларини икки ойдан сўнг билдиради.

Нурсултон Назарбоевнинг қизи, “Асар” партияси лидери Дариға Назарбоева сайлов жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилган бўлса, уни прокуратура текшириши лозимлигини қайд этди.

“Сайловнинг адолатли ва ҳалол ўтказилганига шубҳа бўлмаслигидан, аввало, ўзимиз манфаатдормиз”, - деди президентнинг қизи.

Қозоғистондаги “Ёш профессионаллар" ташкилоти раҳбари Павел Морозовнинг таъкидлашича, ҳукумат вакиллари томонидан турли кўринишда босимлар ва таҳдидлар бўлгани туфайли овоз бериш куни арафасида мазкур ташкилотнинг 400 кузатувчисидан 100 нафари кузатувчиликдан бош тортган. Шунингдек, номаълум кишилар мазкур ташкилот кузатувчиларига сайловда қатнашмаслик эвазига 30 доллардан таклиф қилинган.
XS
SM
MD
LG