9 декабр куни БМТ, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Исроил расмийлари Эрон президентининг бу баёнотини кескин қоралади.
Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шалом Эрондаги режим Исроилни йўқ қилиш ниятида эканини, шу боис унинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйиш мумкин эмаслигини таъкидлади:
“Эроннинг ядровий дастури масаласини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига олиб чиқишда Европа давлатлари ва Россия АҚШга қўшилиши керак. Бу қанча тез бўлса, шунча яхши бўлади ”, – деди Исроил расмийси.
Бир ой олдин “Исроил харитадан бутунлай ўчириб ташланиши керак”, деган Эрон раҳбарининг сўнгги баёнотини АҚШ ҳам кескин қоралади:
“Бу баёнотни сурбетлик ва одобсизлик, дейиш мумкин. Бундай баёнотлар халқаро ҳамжамият орасида – Эрон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг масъул аъзоси эмас деган фикр уйғотади”, – деди АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Адам Эрели.
Айни пайтда, БМТ Бош котиби Кофи Аннан томонидан эълон қилинган ёзма баёнотда Эрон президенти Аҳмадинажод баёноти кескин танқид қилинган.
9 декабр куни Германия канцлери Анжела Меркел: “Эрон раҳбарининг Исроил Германия ёки Австрияга кўчирилиши кераклиги ҳақидаги баёноти қабул қилиб бўлмас баёнотдир”, - деди.
Европа Иттифоқига аъзо 25 давлат номидан гапирган Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу маданий сиёсий мубоҳасаларда Эрон президенти Аҳмадинажод баёнотига ўрин йўқ, деди.
Айрим кузатувчилар фикрича, Эрондаги ашаддий консерваторлар хайрихоҳлигини қозониш мақсадида Аҳмадинажод атайин шундай баёнотлар билан чиқмоқда. Аммо Эроннинг ислоҳотчи сиёсатчилари ташқи сиёсат бобида етарли тажрибага эга бўлмаган президент Аҳмадинажоднинг кескин баёнотлари Эроннинг миллий манфаатларига путур етказиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.