Қимматбаҳо китоб “ишқибози” Олмаота шаҳри полициячилар томонидан қўлга олинди.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги уюшган жиноятчиликка қарши кураш департаменти маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг ҳеч қаерда ишламайдиган 54 ёшли фуқароси Олмаота шаҳрида вақтинча яшаш учун миграция полициясидан рўйхатдан ўтган. Полициячилар томонидан ўтказилган тинтув пайтида ўзбекистонлик шахс ёнидан Қуръон ва Инжил китоблари топилган. Маълум бўлишича, китоблар тарихий қимматга моликдир. 525 варақдан иборат Қуръон 1261 йилда кўчирилган.
Айни пайтда мазкур жиноят юзасидан тергов органлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.