Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:47

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган одам савдосига қарши етарлича курашмаётган давлатлар рўйхатига Эрон, Сурия кабилар қаторида Ўзбекистон ҳам киритилди


Одам савдосига доир йиллик ҳисоботда яна 9 мамлакат, жумладан, Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳам қулликнинг замонавий кўриниши бўлган одам савдосининг олдини олиш учун етарли иш олиб бормаëтгани таъкидланган.

Одам савдосига доир йиллик ҳисоботда яна 9 мамлакат, жумладан, Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳам қулликнинг замонавий кўриниши бўлган одам савдосининг олдини олиш учун етарли иш олиб бормаëтгани таъкидланган.

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс одам савдосига қарши курашни “замоннинг буюк маънавий чақириғи”, деб изоҳлади. Унинг айтишича, йилига дунёда 800 мингга яқин одам, асосан, хотин-қизлар турли кўринишдаги зўравонликлар қурбонига айланмоқда.

“Давлатларни, дўстимизми ёки рақибимизми, одам савдосига кўпроқ қарши туришга чақириш билан уларни керакли чоралар кўришга ундаймиз. Кўплаб ҳукуматлар одам савдосининг олдини олиш учун кенг кўламли тарғибот ишлари олиб боряпти, жиноятчиларни жазолаяпти ва одам савдоси қурбонларининг ҳаëтини тиклашга ëрдам беряпти”, - деди К.Райс.

Давлат департаментининг одам савдоси олдини олиш бўлими маслаҳатчиси Жон Миллер Эрон ҳукумати одам савдоси қурбонларининг руҳий тикланиши учун ëрдам бермаслигини, боз устига, уларни ҳибсга олиши ва ҳаттоки ўлдириб юборишини таъкидлайди.

“Эрон ҳақида маълумот олиш осон эмас, бироқ бизда Теҳроннинг одам савдоси қурбонларини ҳибсга олиши ëки уларни ўлдириб юбориши ҳақида маълумотлар бор. Одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонуннинг асосий талаблардан бири шуки, қулликнинг замонавий тури, хоҳ фоҳишалик ëки бошқа нарса бўлсин, қурбонлари жазоланмаслиги керак”, - деди Жон Миллер.

Кузатувчилар Ўзбекистонда ҳам одам савдосига йўлиқаëтганлар сони анчагина эканини айтади. Улар мамлакатдаги иқтисодий вазият, ночорлик туфали ўзлари истамаган ишларга қўл урмоқда.

Алишер бир неча йилдан буëн тадбиркорлик билан шуғулланади. Бизнес юзасидан Хитойга қатнайди. У Хитойга олиб кетилган ўзбек қизларининг аксарияти бугун фоҳишалик билан шуғулланишини айтади.

“Хитойга бундай қизлар алдаб олиб келинмайди. Аммо улар қўлга тушгандан кейин бизни алдашди, деб иддао қилади. Бугун секс хизмати кўрсатаëтган қизларни Пекин, Гуанжоу ва Урумчида учратиш мумкин. Жуда кўпайиб кетган”, - дейди Алишер.

Алишер айтаëтган бундай қизларнинг орасида вақти келиб тавба қилгани ва бошини деворга ураëтганлари ҳам бор. Чунки маҳалла-куйда уларнинг довруғи достон бўлиб, ота-оналари эса бошини кўтара олмай юргани кўп учрайди. Қизларнинг ўзи эса бу ҳолатдан руҳий тушкунликка тушиб ҳам қолади.

Бундайларга ëрдам кўрсатиш мақсадида эса реабилитация марказлари фаолият юритади.

Нодира Каримова Тошкент шаҳридаги “Истиқболли авлод” ëшлар ахборот маркази директори. Бу марказ шу пайтгача одам савдоси қурбонига айланганлардан 300 нафарига моддий ва руҳий ëрдам кўрсатган.

“Четга чиқаëтган ўзбекистонликлар одам савдосининг, асосан, икки кўриниши қурбонига айланаëтганини кузатиш мумкин. Биринчиси, меҳнат эксплутацияси. Гап Қозоғистон, Россия ва бошқа мамлакатларга олиб чиқиб кетилаëтганлар ҳақида боряпти. Иккинчиси, секс хизмати кўрсатиш. Кўпчилик аëллар, қизлар алдаш йўли билан хорижий мамлакатларга олиб борилади ва секс хизмати кўрсатишга мажбурланади. Биз ана шундай йўллар билан алданганларга ëрдам қўлини чўзамиз. Уларни иш, пул билан таъминлашга ҳаракат қиламиз. Алданаëтганлар жуда кўп. Назаримда, одам савдоси билан боғлиқ муаммоларнинг қанчалик хавфлилиги ва қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб боришимиз керак. Илгарилари одам савдоси қурбонлари ғазабга учрар эди, бугун эса уларни алдаб, хорижга жўнатаëтганларни қўлга олиб, уларни қонун олдида жавоб беришга чақириш керак”, - дейди Н.Каримова.
XS
SM
MD
LG