Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:27

ЕИнинг МОга нисбатан стратегияси аниқ манфаатларни ифодалайди


Европа Иттифоқига раислик қилаëтган Германия расмийлари жорий йилнинг март ойи охирларида иттифоқнинг Марказий Осиëга нисбатан янги стратегияси лойиҳасини эълон қилади.

Марказий Осиëдаги табиий захиралар учун курашда ЕИни асосий ўйинчига айлантириш мақсадида бўлган Германия дипломатияси бир неча ойдан буëн минтақа расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Брюсселга борган Қозоғистон делегацияси билан учрашувдан сўнг Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Гернот Эрлер тузилманинг Марказий Осиëга нисбатан янги минтақавий стратегияси лойиҳаси МО давлатлари ташқи ишлар вазирларининг 28 март куни Остонада бўлиб ўтадиган йиғилишида улар эътиборига ҳавола этилишини маълум қилди.

Муҳокамалардан сўнг эса лойиҳа ЕИнинг июнь ойида ўтадиган саммитида овозга қўйилади.

Г.Эрлер стратегия лойиҳасида демократик ислоҳотлардан тортиб, иқтисодий ҳамкорликлар масалалари ҳам ўрин олишини билдирди.

“Стратегияда биз ўз принцип ва мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда минтақадаги хавфсизлик сиëсати, иқтисодий имкониятлар, у ердаги мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда қонун устиворлиги МОнинг барқарорлигида муҳим ўрин эгаллаши мумкинлигига аҳамият бермоқдамиз”, - деди Германия расмийси.

Унинг таъкидлашича, стратегия фалсафий кўринишга эга бўлмайди, балки иттифоқнинг аниқ манфаатларини ифодалайди.

Г.Эрлер, шунингдек, Германиянинг МОга қизиқиши Россия, АҚШ, Хитой ëки Японияга рақобат сифатида кўрилмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Берлин Марказий Осиëга нисбатан қўлланилиши режалаштирилаётган стратегия самарасини Қозоғистоннинг фаол ҳаракатида кўради. Шунинг учун Германия ЕИнинг бошқа аъзоларини Остонанинг 2009 йилда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишини қўллаб-қувватлашга ундамоқда.

Брюсселдаги музокараларда иштирок этган Қозоғистон агросаноат вазири Аҳметжон Есимов мезбонларни ЕИнинг Остонага қилган босимлари бугун ўз мевасини бераëтганига ишонтиришга уринди.

“Ҳақиқатан ҳам биз ўзимиз ҳақимиздаги танқидларга катта эътибор қаратдик. Айрим масалалар бўйича ўз қарашимиз бор, лекин умумий фикрларга қўшиламиз ва уларни қабул қиламиз. Сўнгги тўққиз йил ичида Қозоғистонда ЕИ иштирокида демократик соҳаларда кўплаб ижобий ўзгаришлар юз берди ва бугунги музокараларда биз бунинг натижасини кўряпмиз”, - деди А.Есимов.

Брюсселдаги музокараларда Қирғизистон ҳам иштирок этди ва бу мамлакатда олиб борилаëтган ислоҳотларга ижобий баҳо берилди.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Дониёр Усенов билан музокаралардан сўнг Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Гернот Эрлер Бишкекнинг Марказий Осиëга нисбатан стратегия амалга ошишида муҳим рол ўйнашига ишонч билдирди.

“Ишонамизки, бу ерда Қирғизистоннинг роли муҳим. Республикада қўшниларига қараганда эркин фуқаровий жамият мавжуд. Шунингдек, у ерда аёллар қўшни мамлакатларга қараганда кўпроқ фаол”, - деди Г.Эрлер.
XS
SM
MD
LG