Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги бу нота 14 февраль куни олинганини билдирди. Аммо нота икки кун кечикиб жўнатилгани боис, визасиз борди-келди шартномаси, қирғиз тарафининг таъкидича, 15 февралдан амалга киради.
“Бу ҳужжат визасиз борди-келди қилиш тўғрисидаги шартноманинг амалга киритилиши тўғрисидаги сўнгги эслатмадир. Ҳужжатга кўра, 15 февралдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолиси ўзаро визасиз борди-келди қила олади. Биз бу нота март ойларида келишини кутаётган эдик. Бироқ Ўзбекистон томони март ойигача кутиб ўтирмай, бизга жавоб йўллади”, - деди Қирғизистон ташқи сиёсат маҳкамасининг мамлакат жанубидаги вакили Бақит Юсупов.
Унинг сўзларига кўра, бу шартноманинг амалга киритилиши билан чегара, божхона ва бошқа хизматларнинг фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатларни ҳам бугунги кун талабига мослаштириш эҳтиёжи туғилади.
Б.Юсупов бу ҳужжатлар март ойигача тартибга келтирилишига умид билдиради. Энди, унинг айтишича, фуқаролар дипломатик, хизмат ва умумфуқаровий паспортлар билан икки давлат чегарасини визасиз кесиб ўтиши мумкин.
Бироқ Қирғизистоннинг ички паспорти ҳисобланган ID картлар билан ҳозирча Ўзбекистон ҳудудига ўтиб бўлмайди. Чунки Ўзбекистон томони чегарадан ўтаётган қирғизистонликлар паспортига Ўзбекистон ҳудудига кирганини тасдиқловчи муҳр босишни давом эттиради. Бугунги кунда қирғизистонликларнинг асосий қисми умумфуқаровий паспортга эга эмас. Улар ички паспортлардан фойдаланади.
Ўш вилояти паспорт столидан олинган маълумотга кўра, бу муаммони ҳал қилиш мақсадида бугунги кунда Қирғизистон ички паспортига илова ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонлик чегарачилар мана шу иловасига муҳр боса олади. Бироқ бу иловалар қачондан бошлаб аҳолига тарқатила бошлаши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.