Бой куёв
Умуман, президент Назарбоевнинг куёвлари қўли юпқа йигитлар эмас.
Масалан, кичик қизининг эри “Форбс” журнали версияси бўйича жаҳоннинг энг бадавлат одамлари рўйхатидан жой олган.
Лекин гап куёвларнинг каттаси устида экан, дастлаб у киши билан яхшироқ танишиб олиш керак бўлади.
Роҳат Алиев Н.Назарбоевнинг катта қизи Дариғанинг эри. Бу эр-хотин Қозоғистоннинг энг катта бойларидан. Уларнинг банклари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, камида иккита йирик газетаси, тўртта телеканали ва шунча радиостанцияси, камида битта ахборот агентлиги бор.
Баъзи маълумотларга қараганда, “Қозатомсаноат” миллий ширкати, “Манғистовмунайгаз” нефть компанияси ва Павлодардаги нефтни қайта ишлаш заводининг ҳам “калитлари” Дариға Назарбоева билан Роҳат Алиевнинг қўлларида.
Агар Назарбоева хонимнинг нуфузли “Асар” партияси лидери экани, жаноб Алиевнинг Австрияда элчи эканини яна бир бор эсласак, гап қандай оила устида кетаётгани тушунарли бўлар.
Мана шундай қудратли оила вакили устида бугун қора булутлар. Булутни ҳайдаган эса бу оилани оила қилган оила бошлиғи, ота ва қайнота, устига-устак мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевдир. Президент бош прокурор ва ички ишлар вазирига “Нурбанк” раҳбарларига оид жиноят ишига алоқадор шахслар устидан, лавозими ва мавқеига қарамай, тўла тергов ўтказишни топширган.
Куёв урдиёв...
Роҳат Алиев “Нурбанк”нинг йирик акциядорларидан бири. 2007 йилнинг 31 январида мазкур банкда бир воқеа юз берадики, уни банк раҳбарияти ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари қуролли ҳужум, деб атайди.
Ҳар ҳолда ўша воқеадан сўнг “Нурбанк” раисининг ўринбосари Жўлдас Тимралиев йўқолиб қолди.
Мартда Ж.Тимралиевга нисбатан қидирув эълон қилинди. Маълумотларга қараганда, банк пулларини ўзлаштирганликда гумон қилиниб, унинг устидан жиноят иши ҳам очилган. Ж.Тимралиев ҳозиргача бедарак. Қозоғистонликлар орасида уни Р.Алиев ўғирлаган, деган узунқулоқ гаплар юрибди.
“Жиноят кодексининг 125-моддаси, 3-бандига биноан Абилмажин Ғилимов ва Жўлдас Тимралиевни ўғирлаганликда гумон қилиниб, Роҳат Алиев устидан жиноят иши қўзғалди”, - деб баёнот берди 23 май куни Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бағдат Қўжахметов.
Ж.Тимралиевнинг турмуш ўртоғи Армонгул Қапашева эрини айнан “Роҳат Алиев ўғирлаб кетгани, уни қамоқда ушлаб тургани” тўғрисида шу пайтгача зорланиб келган.
Р.Алиев чиндан ҳам Ж.Тимралиевни ўғирлаганми-йўқми, буни бошланаётган тергов аниқлар, лекин шусиз ҳам куёв боланинг бошқа “иш”лари тўғрисида шундай гаплар юрадики, уларга тўхталмоқчи бўлсак, чалғиб кетамиз.
Куёв - ёв?
2001 йилгача Роҳат Алиевни қайнотасининг ўнг қўли, дейишарди. Ҳатто президентлик Роҳатга қолишини башорат қилганлар ҳам бўлган. Ўша пайтларда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Р.Алиев шу қадар ҳаддидан ошгандики, қайнотаси уни ишдан олиб, сиёсий сургун қилишга мажбур бўлганди.
Роҳат Алиев 2002 йилдан 2005 йилгача Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси бўлиб турди. Бироз муддат Қозоғистонга қайтарилиб, сўнг жорий йилнинг февралида яна Австрияга, элчиликка жўнатиб юборилди.
Баъзи манбалар Роҳат Алиевнинг Венада матбуот анжумани ўтказиши кутилаётгани хабар қилаётган бир пайтда, бошқа маълумотларга кўра, куёв бола Вена тугул, бутун Австрияда ҳам йўқ. Қаердалиги номаълум...