Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:28

АҚШ мудофаа вазири Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Хитой масаласини муҳокама қилди.


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Осиё мамлакатларини терроризмга қарши курашни кучайтиришга чақириб, Хитойнинг қуролланишга зўр бераётганидан ташвиш билдирди. Хавфсизлик масалаларига бағишлаб Сингапурда ўтказилган халқаро конферецияда қилган чиқиши чоғида Гейтс Ироқда кузатилаётгандай бошбошдоқлик дунё бўйлаб экстремистларга рағбат бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ мудофаа вазири Сингапур конференцияси минбаридан туриб Осиё мамлакатларини терроризмга қарши курашни кучайтириш ва Афғонистондаги вазият хаос даражасига етишининг олдини олишга чақирди.

У Марказий Осиёни барқарорлиги ошиғич таҳдидлар остида турган минтақа, деб баҳолади.

“Мен бошқарув, қайта қуриш ва наркотиклар савдосига қарши курашда Афғонистонга ёрдам беришни кучайтиришга чақираман. Афғонистон ва унинг Марказий Осиёдаги мустақилликни яқиндагина қўлга киритган қўшнилари гуллаб-яшнаган, барқарор ва тўла суверен давлат қуриш йўлида ўта жиддий қийинчиликларга учраяпти”.

Гейтсга кўра, Осиёдаги бошқа давлатлар ҳам терроризмга қарши кураш масалаларида ёрдам бериш учун бу мамлакатга ўз мутахассисларини юборсалар яхши бўлур эди.

АҚШ мудофаа вазирлиги раҳбари Сингапурда Хитойнинг қуролланишга зўр бераётганидан ташвиш билдирди.

Пентагоннинг яқинда эълон қилинган ҳисоботида Хитой қуролланиш учун сарф-ҳаражатларни кўпайтираётганидан ташвиш билдирилган эди.

Бироқ Сингапур конференциясида чиқиш қилган юқори лавозимли хитойлик ҳарбий Вашингтон бундай ташвишга тушмаслиги керак, деган фикрни айтди.

Генерал-лейтенант Цзянь Киншенгнинг айтишича, Пекиннинг ҳарбий мақсадлар учун ажратаётган қўшимча маблағлари ҳарбийларнинг миқдори кўпайтирилган иш ҳақи ва пенсияларини тўлаш, аскарлар кийимини янгилаш, янги ҳарбий ўқув юртлари қуриш ва жиҳозлаш учун сарфланади.

Хитой мудофаа вазирлиги вакили, шунингдек, икки давлат ўртасида оператив ҳарбий алоқа ўрнатиш масаласида олиб борилаётган музокаралар жорий йил сентябрида якунига етишини хабар қилди. Бу эса ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади, деди Цзянь Киншенг.

Сингапурда АҚШ мудофаа вазири Эроннинг ядровий дастури борасида яна бир бор ташвиш билдирди.

Эрон масаласини АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс ҳам 1 июнь куни тилга олиб, Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг ядровий дастур бўйича олиб бораётган ишларини тўхтатиши лозимлиги уқтирилган резолюциясини бажариши кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

“Бўҳронга барҳам беришнинг дипломатик йўллари ҳам бор, лекин улардан фақатгина бир шароитда – бу масалада тўла ошкоралик бўлгандагина, Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг бойитилган уран ишлаб чиқаришни тўхтатиб, ўзининг тинч мақсадлар йўлидаги ядровий тадқиқотларини халқаро ҳамжамият талабларига мослагандагина фойдаланиш мумкин”.

Мадридда куни кеча Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Хавьер Солана ҳамда Эрон вакили Али Ларижонийлар ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди.

Солананинг маълум қилишича, Теҳрон Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG