Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:00

Ўш суди ўзбекистонлик қочқинни ҳибсдан озод этди


Қирғизистоннинг Ўш вилояти суди ўзбекистонлик қочқин, Ўзбекистон томонидан исломий экстремизмда айбланиб, қидирувга берилган Муқимжон Маҳмудовни ҳибсдан озод қилди.

Бу хабарни М.Маҳмудовнинг адвокати Рустам Мамазоитов ҳам тасдиқлади.

М.Маҳмудов 44 ёшда бўлиб, асли Ўш вилоятида туғилган, қайта қуриш йилларида Тошкентга кўчиб бориб, ўша ерда мударрислик, “Мовароуннаҳр” нашриётида муҳаррирлик қилган, дейилади у ҳақдаги маълумотларда.

2000 йилда М.Маҳмудов ваҳҳобийликда айбланиб қўлга олинган ва Тошкентнинг Собир Раҳимов тумани суди уни Жиноят кодексининг бир неча моддаси, жумладан, 159-модда (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) бўйича айбдор топиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилган.

М.Маҳмудов 2004 йилнинг бошида амнистияга тушиб, озодликка чиққан ва орадан кўп ўтмай, яъни ўша йил баҳорда оиласи билан туғилган юрти - Ўшга кўчиб кетган. Апрель ойида Тошкент шаҳри прокуратураси унинг устидан янги жиноят иши қўзғаб, қидирувга берган. Мазкур қидирув орқасидан М.Маҳмудов баҳорнинг сўнгги кунида Ўшда ҳибсга олинган эди.

М.Маҳмудов Қирғизистонда бошпана изловчи шахс мақомига эга эди. Шунинг учун у ҳибсга олингандан кейин бу ишга Қирғизистон Миграция қўмитаси ҳам бевосита аралашди ва унинг озод қилинишида шу қўмитанинг ҳам хизмати бор.

Адвокатнинг айтишича, Ўш вилояти судининг М.Маҳмудовни озод қилиш тўғрисидаги қарори сўнгги, ўзгаришсиз қоладиган қарордир.
XS
SM
MD
LG