Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:32

Бишкекда сиёсий ҳаёт қайнамоқда


16 августда бўладиган Бишкек саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо ва кузатувчи мақомига эга давлатлар раҳбарлари кела бошлади.

Саммитда Туркманистон, Афғонистон, Мўғулистон ва Эрон президентлари кузатувчи мақомида иштирок этади. Ҳиндистон эса учрашувга нефть ва газ вазирини жўнатган. Шунингдек, саммитда БМТ бош котиби ўринбосари Линн Паско ҳам қатнашади.

15 август куни Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев Линн Паскодан ташқари Мўғулистон президенти Намбарин Энхбаяр, Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадийнажот, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Бишкекка бошқа ҳамкасбларидан эртароқ етиб келди. Бироқ у билан ҳеч қандай учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилмаган.

Айни пайтда Хитой раҳбари Ху Цзинтаонинг Қирғизистонга давлат ташрифи давом этмоқда. Бу ташриф чоғида давлатлараро 12 та шартнома имзоланди.

Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоевнинг “Озодлик” радиосига айтишича, Хитой раҳбари билан учрашув чоғида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини бошлаш масаласи ҳам муҳокама этилган.

“Биз Хитой-Қирғизистон темир йўли қурилиши масаласини яна бир бор кун тартибига қўйдик. Бу темир йўл биз учун муҳим аҳамиятга эга. Хитой раҳбари бу таклифимизни қўллади. Бундан ташқари, Хитой Туркманистондан газ сотиб олмоқчи. Туркман газини Қирғизистон орқали Хитойга ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди”, - деди О.Отамбоев.

Бош вазирнинг билдиришича, Хитой тарафи Қирғизистондан бўлган қарзидан ҳам воз кечган ва Қирғизистонга қайтармаслик шарти билан 60 миллион юань миқдорида кредит ажратишини маълум қилган.

Хитой раҳбари Бишкекка сафари давомида имзоланган шартномаларга юқори баҳо берди.

“Учрашув пайтида қабул қилинган икки томонлама шартномалар бундан кейин Хитой-Қирғизистон алоқаларининг ривожланишига катта ҳисса қўшади, деб ўйлайман”, - деди Ху Цзинтао.

Расмий маълумотларга кўра, Хитой-Қирғизистон савдо айланмаси йилига икки миллиард долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG