Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:42

Россия Ўзбекистонга қўшниларидан азизроққа ўхшайди


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:cnTXpxDlFnyiSM:http://2006.novayagazeta.ru/nomer/2006/07n/n07n-s10.jpg Ўзбекистондаги мустақил “Авесто” сармоя гуруҳи тарқатган хабарга кўра, Россиянинг “Газпром” ширкати Ўзбекистондан ҳар минг куб метр газни 130 доллар нархда сотиб олмоқда, йилнинг иккинчи ярмидан бу нарх 150 доллар миқдорида белгиланиши мумкин.

Бу Ўзбекистон ўз қўшниларига белгилаган нархлардан анча арзондир. Бундан аввалроқ “Газпром” “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг ширкати билан 2008 йил учун ўзбек гази ва транзит нархларининг янги тарифлари борасида келишувга эришганини айтган, аммо газнинг янги нархини ошкор этмаган эди.

“Авесто” мустақил сармоя гуруҳи вакили Аваз Мергеновнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, “Газпром” ҳам, Ўзбекистон ҳукумати ҳам эришилган ўзаро келишув тафсилотларини шу пайтгача ошкор этишга ошиқаётгани йўқ.

“Лекин биз ишончли манбалардан Ўзбекистон ва Россия ўртасида газнинг янги нархи борасида эришилган келишув ҳақида маълумотга эга бўлдик. Бу маълумотлар ишончли. Уларни “Ўзбекнефтгаз” расмийлари ҳам, “Газпром” ҳам инкор этмаяпти”, - деди Аваз Мергенов.

Ўзбекистон Россияга йилига 13 миллиард куб метр газ экспорт қилади. Шунингдек, Россия Туркманистондан сотиб оладиган газ ҳам Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтади. “Газпром” сотиб оладиган ўзбек газининг бир қисми Россиянинг ўзидаги истеъмолчиларга етказиб берилади, каттароқ қисми эса Европа давлатларига қайта сотилади.

2007 йилда “Газпром” ўзбек газининг ҳар минг куб метрини 100 АҚШ долларидан сотиб олиб, Европадаги мижозларга 300 доллардан қайта сотган. Ўтган йил охирида Ўзбекистон томони газнинг 1000 куб метри учун тўланадиган ҳақни 185 долларга кўтаришни талаб қилган эди.

Агар Ўзбекистон ва Россия газ нархини чиндан ҳам 130 доллар нархда келишган бўлса, бу Тожикистон ва Қирғизистонга белгиланган нархдан 15 долларга арзон демакдир. Ўзбекистон Тожикистонга газнинг ҳар минг куб метри учун 145 АҚШ доллари миқдорида ҳақ белгилаган. Тошкент ҳукумати Қирғизистон билан ҳам шунга яқинроқ нархни келишган. Шунингдек, Ўзбекистон Қозоғистоннинг “Қозтрансгаз” ширкати билан ҳам келишувга эга. Лекин бу келишув тафсилотлари ҳам сир сақламоқда.

Ўзбекистон йилига 60 миллиард куб метргача газ қазиб олади, унинг бир қисмини четга экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG