Насиба аянинг 36 ёшли ўғли бундан тўққиз йил аввал - 27 ёшида ҳибсга олинганди. Олий маълумотли Суннатилла Эшмуҳаммедов Тошкент автомобиль йўллари коллежида директор ўринбосари лавозимида ишлаган. У 1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда бўлган портлашлардан бир кун ўтиб ҳибсга олинган.
Чирчиқ шаҳри жиноят ишлари судининг 1999 йил 18 августдаги ҳукми билан С.Эшмуҳаммедов конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва тақиқланган диний ташкилотга алоқадорликда айбланиб, 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Насиба ая ҳатто ўғли қайси ташкилотга алоқадорликда айбланганини билмайди ҳам.
Насиба Эшмуҳаммедова: 1999 йил 17 февраль куни намоз ўқигани учун қамалган.
Озодлик: Ўғлингиз қайси қамоқхонада?
Насиба Эшмуҳаммедова: Қорақалпоғистондаги Жаслиқ қамоқхонасида. 9 йилдан бери қатнайман. Йилига 3 марта бораман. 6 йилдан бери Жаслиқда.
Озодлик: Охирги марта қачон кўришга бордингиз?
Насиба Эшмуҳаммедова: Шу 13 кун очлик эълон қилишганини эшитиб бориб сўрадим. 20-30 та бола намоз билан яна нимагадир рухсат берилмагунча овқатланмабди. Рухсат беришганидан кейин овқатланишибди. 13 кун очлик эълон қилгандан кейин озгина яхши бўлибди. Изоляторга қўйиб қўяр экан.
Озодлик: Кимни? Ўғлингизними?
Насиба Эшмуҳаммедова: Ҳа.
Озодлик: Нимага унақа қиларкан?
Насиба Эшмуҳаммедова: Булар эрталаб бомдод намозига тургандан кейин қоровуллари секин текшириб ўтаркан. Агар ўшанда намоз ўқиëтган бўлишса, ҳаммани ўрнидан турғазиб сафга тузишаркан.
Озодлик: Намоз ўқиëтган пайтидами?
Насиба Эшмуҳаммедова: Ҳа. Намоз ўқиëтган одам сафга тура олмайди-ку. Кейин нимага сен сафга тур, деганда турмадинг, деб тазйиқ бераркан.
Озодлик: Намоз ўқишга рухсат бермаëтган эканми? Нимага бундай қилишаркан?
Насиба Эшмуҳаммедова: Рухсат берган билан туриб ўқи дейди, туриб ўқиса, ўтириб ўқи, дейди. Аҳвол шунақа экан.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилфуза Давронова ҳақиқатдан ҳам Жаслиқ қамоқхонасида маҳбус Суннатилла Эшмуҳаммедовга қийноқлар қўлланилаётганини билдирди.
“Жаслиқ қамоқхонасида жуда ëмон қийноқлар бўлган. Масалан, резинка таёқлар билан урганда бармоғи синиб кетган экан. Нимага шунчалик урасизлар дейишса, Тошкентдан бизга калтаклаш тўғрисида буйруқ келди, дейишаркан”,- деди Д.Давронова.
Насиба ая эса ўғли озод этилишини, ҳеч бўлмаганда, ўзи учун яқинроқ Тошкентга кўчирилишини, чунки бориши қийин бўлаётганини айтмоқда.