Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:05

Носир Зокир ҳибсда


10 май куни наманганлик мустақил журналист Носир Зокир жамоатчилик тартибини бузишда айбланиб ҳибсга олинди. 12 май куни унинг устидан суд бўлиши кутиляпти.

Ҳозир изоляторда сақланаётган Носир Зокирнинг ҳибсга олиниши тафсилотларини “Озодлик”ка унинг ўғли Зоҳиджон маълум қилди.

“Аввалги куни Наманган тумани 3-миттитуманида компьютер хонасига босқин бўлган экан. Кейин Наманган вилояти ИИБ бошлиғи бутун милиция ходимларига кўчада юрган безориларни тутиб келишни буюрган. Милиция ходимлари кўчада юрган болаларнинг ҳаммасини ушлаб келган. Ўшалар орасида укам ҳам бўлган. Укам отхонада ишлайди. Кечки соат 7 атрофида ишдан қайтиб келаëтган пайтда милиционерлар уни ҳам олиб кетган. Укам дадамга телефон қилган. Кейин дадам уларни тўхтатиб укамни олиб кетишга ҳеч қандай асослари йўқлигини айтган. Милиция ходимлари дадамни ҳам олиб кетган. Милиция таянч пунктидан дадам Мингчинордаги изоляторга олиб кетилган”, - деди Зоҳиджон.

Наманган милицияси ходимлари ҳам Носир Зокирнинг ҳозир изоляторда сақланаётгани тасдиқлади, лекин унга қўйилган айб ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев Носир Зокир жамоат тартибини бузишда айбланаётганини билдирди.

“Бугун суд ишламайди. Шунинг учун эртага суд қилиниб, жарима солиниб, қўйиб юборилишини айтишяпти”,- деди А.Эргашев.

“Озодлик” радиосининг Фарғона водийсидаги собиқ мухбири Носир Зокир 2005 йилнинг 26 августида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимини ҳақоратлашда айбланиб, 6 ойга қамалган эди. Бош қароргоҳи Нью-Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, “Чегара билмас мухбирлар”, “Ҳьюман райтс уотч” каби бир қанча халқаро ташкилотлар Носир Зокирнинг ноҳақ қамалганини таъкидлаган.

Носир Зокир 2005 йил 13 майдаги Андижон фожеасини ёритгани учун Ўзбекистон ички ишлар ва миллий хавфсизлик ходимлари томонидан мунтазам таъқиб қилинган.
XS
SM
MD
LG