Линклар

Шошилинч хабар
11 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:25

Истанбулдаги консуллик биноси пикет қилинди


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:RzX38YmRbRpVTM:http://www.turkeytravelplanner.com/AssetsTurkey/Maps/IstanbulFmSpaceWLabels.jpg 12 май куни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги биносини Туркия “Буюк бирлик” партияси ёшлар қаноти бўлган “Алперенлар ўчоғи” аъзолари ва бошқа ҳаракатлар вакиллари пикет қилди.

Юз кишидан ортиқ бу пикет қатнашчилари Андижон воқеаларининг уч йиллиги муносабати билан таъзия билдириб, Ўзбекистон ҳукуматига бу қатлиом учун норозилик билдирди. Консуллик дарвозасига қора гулчамбар осиб қўйилди.

Пикетни кузатган “Эрк” демократик партияси аъзоси Пирмуҳаммад Холматнинг “Озодлик” билан суҳбатда айтишича, тадбирда Ўзбекистондаги диктаторликка барҳам берилиши, зулмнинг бас қилинишига оид шиорлар кўтарилган.

“Яна “Зўравонликни тўхтат”, “Андижонни унутмадик”, “Андижонда қардошларимиз ўлдирилди” каби шиорлар ҳам бор”,- деди П.Холмат.

“Алперенлар ўчоғи” ташкилоти раиси Мустафо Қоятузи пикетдан мақсад Андижонда содир этилган қатлиомни қоралаш эканини билдирди.

“Ўзбекистондаги Каримов режими амалга оширган зулм, зўравонликларни кўрсатиш ва Андижонда бегуноҳ қурбон бўлган қардош биродарларимизни хотирлаш ва хотирлатиш учун консуллик биноси ëнига келдик. Бу ерда Каримовга лаънатлар айтдик ва у амалга ошираëтган зулмкор сиëсатни қораладик. Яна ўзбек халқи озодлиги учун қилиниши керак бўлган ишларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик. Бундан кейин ҳам бу қўллаб-қувватловимиз давом этади. Андижон воқеаларини биз нафрат билан эслаймиз. У ердаги ватанпарвар ва самимий ўзбек халқининг Туркиядаги қардошлари сифатида уларнинг ëнида эканимизни айтамиз”,- деди Мустафо Қоятузли.

Пирмуҳаммад Холматнинг сўзларига кўра, пикетни ёритиш учун жуда кўп ахборот агентликларидан, халқаро телеканаллардан журналистлар келган. Консулликдан ҳеч ким пикетчилар олдига чиқмаган, дераза ва эшиклар ёпиб олинган. Фақат ичкаридан туриб пикет видеотасвирга туширилган. Бундан кейин бошқа ташкилотлар ҳам консуллик биносига қора гулчамбарлар қўйиб, пикет қилиш ниятини билдирган.

Андижон воқеаларининг уч йиллиги муносабати билан пикетлар ва намойишлар 13 май куни Швеция, Вена, Канада,Украина ва бошқа бир қанча давлатларда ҳам бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG