Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:37

Тожикистон Ўзбекистон кўп қиррали ҳамкорликни тикламоқчи


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами муносабати билан ҳамкасби Ислом Каримовга табрик телеграммаси йўллаган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз давлати келгусида Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни қайта тиклашга интилишини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами муносабати билан ҳамкасби Ислом Каримовга табрик телеграммаси йўллаган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз давлати келгусида Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни қайта тиклашга интилишини билдирди. Чхалқ оворагарчиликларининг поёни бўлмайди”,- деди Ш.Ҳакимов.

Таҳлилчи Абдуғани Мамадазимов эса ўзбек-тожик муносабатларининг илиқлашуви ва икки давлат ҳамкорлигининг қайта тикланиши кўпроқ Ўзбекистон раҳбарига боғлиқлигини таъкидлайди.

“Ортда қолган ҳафтада Душанбеда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида сўз олган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов тузилмага аъзо давлатлар ташкилот доирасида транспорт, савдо ва туризм ҳамда янги иншоотлар қурилишига доир лойиҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифни киритган эди. Бу таклиф Имомали Раҳмон кўнглида келгусида ўзаро ҳамкорликни тиклашга умид уйғотган бўлса, ажаб эмас. Чунки ўзбек-тожик муносабатларида мавжуд муаммоларнинг ҳал этилиши кўпроқ Каримовга боғлиқ”,- деди Абдуғани Мамадазимов.

Бироқ бошқа бир гуруҳ кузатувчилар эса расмий Тошкент ва Душанбе алоқаларининг ёмонлашувидаги асосий омил - исёнчи тожик полковниги Маҳмуд Худойбердиев Ўзбекистон ҳудудида қолар экан, икки давлат ўзаро ҳамкорлиги борасида гап бўлиши мумкин эмаслигини билдирди.

Шунинг учун ҳам, дейди кузатувчилар, икки давлат ўртасида имзоланаётган ҳамкорлик шартномаларининг аксарияти қоғозда қолиб кетмоқда.
XS
SM
MD
LG