Абдураҳмон Ташанов: Инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғуновга нисбатан уюштирилган товламачилик айби бўйича мен бугун мустақил кузатувчи сифатида судда иштирок этдим. Бу сценарийнинг Қорақалпоқ ҳуқуқ- тартибот органлари томонидан ўта малакасиз саҳналаштирилганини таъкидлаш зарур. Чунки¸ бу ерда гувоҳларни кўрсатмалари умуман бир-бирига ëпишмайди. Жуда ҳам жиддий тузатишларга муҳтожликлар бор. Бундан ташқари¸ бугунги судга раислик қилган Амударë тумани жиноят ишлари судини судяси ҳукуматни бир томондан жуда ҳам қийин аҳволга солиб қўйди. Чунки у¸ Аъзам Турғуновга нисбатан ўтказилган қийноқлар бўйича махсус суд тиббий экспертизаси тайинлади. Агар бу суд тиббий экспертизаси унга нисбатан бўлган қийноқ яъни куйиш ҳолатини исботлайдиган бўлса¸ сиëсий маҳбусларга нисбатан ҳақиқатан қийноқлар қўлланилаëтганлигини исботловчи факт бўлади ва буни Ўзбекистон судлов тизимида маълум даражада инқилоб дейиш ҳам мумкин.
Озодлик: Мана сиз ҳозир сиëсий маҳбуслар ҳақида айтиб ўтдингиз. Бугунги кунда Ўзбекистонда баъзи рақамларга қараганда 70 дан ортиқ сиëсий маҳбуслар сақланмоқда. Қамоқхонада қолаëтган бошқа сиëсий маҳбуслар вазиятидан хабардормисиз? Уларнинг ҳозирги аҳволи қандай?
Абдураҳмон Ташанов: Жуда кўпчилик ëз ойини бошларида ЕИ билан муносабатлар илигандан ва бир-иккита сиëсий маҳбуслар озод қилингандан кейин¸ гўëки Ўзбекистонда ички сиëсат ҳам яхши томонга ўзгараяпти деган илиқ муносабатлар билдиришди. Бу нарсадан Ўзбекистон ташқи сиëсатида қандайдир юмшашлар пайдо бўлгани ва ички сиëсат эса ҳамон репрессив тизимга асосланиб қолаëтганлиги маълум бўлди. Шуни баробарида¸ сиëсий маҳбусларга муносабат яхши томонга ўзгарган эмас. Масалан¸ биз ҳозир Юсуф Жума тақдиридан хавотирдамиз. Сиëсий маҳбус тушунчаси Ўзбекистонда жуда ҳам нисбий. Чунки унинг аниқ бир изоҳи йўқ. Лекин биз ўзимиз ҳуқуқ ҳимоячилари ва ўзгача қарашларда бўлган кишиларга уюштирилган провакацияларни ҳаммасини сиëсий маҳбусларга қарши қаратилган ҳатти-ҳаракат деб изоҳлаймиз.
Шунингдек бугунги суд жараëнида Аъзам Турғуновнинг адвокати Рустам Тўлаганов ҳам иштирок этди. Рустам Тўлаганов бугунги суд жараëнидан қониққанлигини ва жуда яхши натижалар қўлга киритилганлигини айтди.
Озодлик: Бугунги суд жараëни қандай якунланди?
Рустам Тўлаганов: Бугунги суд жараëни жуда яхши натижа берди. Чунки бугун суд-тиббий экспертизасини ўтказиш ҳақида илтимоснома киритдик ва судя бу илтимосномани қаноатлантирди. Бундан ташқари 13¸ 28¸ 29 кунлари ўтказган юзлаштириш ўтказилгани ҳақидаги илтимосномамизни ҳам инобатга олиб¸ журналларни кўриб чиқиш ҳақидаги илтимосимизни ҳам қаноатлантирди.
Озодлик: Суд энди қачон давом этади?
Рустам Тўлаганов: 10 кунлардан кейин давом этса керак.
Озодлик: Мана сиз экспертиза ҳақида гапирдингиз. Баъзи маълумотларга қараганда Аъзам Турғуновга нисбатан қийноқлар қўлланилган экан. Экспертиза айнан мана шу қийноқлар юзасидан бўладими?
Рустам Тўлаганов: Ҳа¸ айнан ана шу қийноқлар юзасидан бўлади. Бугун судда Аъзам Турғунов кўйлагини ечиб¸ “Мана¸ мени шунақа қилишди” деб орқасини кўрсатди. Бўйнидан белигача ҳаммаси куйиб кетган. Терговчи “Бир пиëла чой берган эдим¸ ўзини устига тўкиб юборди” деяпти. Аъзам ака “Бир пиëла шунчалик бўладими? Мана бир пиëла совуқ сувни сепиб кўринг¸ шунчалик бўладими?” деди. Бу бир пиëла чой эмаслигини ҳамма тушунди ва суд бу илтимосномани қаноатлантиришга мажбур бўлди.