Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:42

Парижда Туркманистон элчихонаси ишғол қилинди


http://gdb.rferl.org/2188B211-D071-4502-A28E-642CCCE0ACF3_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/2188B211-D071-4502-A28E-642CCCE0ACF3_mw800_mh600.jpg Париж форумида ЕИ ва Марказий Осиë ўртасидаги ҳамкорликнинг асосан хавфсизлик масалалари билан чекланиб қолгани¸ инсон ҳуқуқлари¸ демократия ва матбуот эркинлиги масалаларининг бу муҳокамалар доирасидан четда қолгани халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг жиддий норозилигига учради. Бундай норозилик ифодаси ўлароқ¸ маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти вакиллари ва мустақил журналистлардан иборат 20 кишилик гуруҳ 18 сенябр куни Туркманистоннинг Париждаги элчихонаси биносини ишғол қилдилар.

Туркман элчиси хонасига жойлашиб олган матбуот эркинлиги курашчилари¸ Париж форумида қатнашаëтган Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўзлари билан учрашишини талаб қилдилар. Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Марказий Осиë бўлими раҳбари Элза Видал гапиради.
Айни кунларда Туркманистонда эркин матбуотнинг уруғи ҳам йўқ. Айни дамларда Ўзбекистон ва Туркманистон қамоқхоналарида ҳуқуқ ҳимоячилари жон бермоқдалар. Биз Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Туркманистон вакилларига ўз йўлларини ўзгартириб¸ янги йўл танлашлари ва агар бу демократия йўли бўлса¸ уларнинг бундан манфаат топишларини тушунтиришларини истаймиз¸ деди туркман элчиси ишхонасини ишғол қилган гуруҳ ичида бўлган Видал хоним Озодлик билан суҳбатда.
Франция ташқи ишлар вазири Бернард Кушнернинг мухбирларга айтишича¸ Европа Иттифоқи ва Марказий Осиë ташқи ишлар вазирлари даражасидаги биринчи хавфсизлик форумнинг дастурхон устида давом этган тунги қисмида ҳам икки минтақа бош дипломатлари томонлар учун бирдек аҳамиятли бўлган муҳим масалалар атрофида очиқ ва дўстона фикр алмашганлар.
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиëдек нафақат жуғрофий балки¸ сиëсий қадриятлар нуқтаи назаридан ҳам бир-биридан олис бўлган минтақа ҳукуматлари учун бирдек аҳамиятли масалалар комплекси эса¸ Париж форуми номига чиқарилган хавфсизлик сўзида мужассам. Биз бугун наркотиклар ва одам контрабандаси¸ядровий қуроллар тарқалиши олдини олиш¸ чегаралар хавфсизлиги¸ табиий заҳиралардан умунли фойдаланиш ва террорчиликка қарши кураш каби масалаларни муҳокама қилдик¸ - деди Париж форуми мезбони¸ Франция ташқи ишлар вазири Кушнер.
Парижда сўзга чиққан Марказий Осиë ташқи ишлар вазирлари учун хавфсизлик кўпроқ қўшни Афғонистондан дунëга тарқалаëтган наркотиклар контрабандаси ва террорчиликдан ҳимоятни англатса¸ Европа Иттифоқи учун Афғонистон баробарида ўзини Россия ëнилғи заҳиралари ва транзит коридори бўйинтуриғидан озод қилиш¸содда қилиб айтганда ўзи учун Россиядан бошқа ëнилғи таъминотчиси топишни билдиради.
Буни Париж форумидан олдин Озодлик мухбири билан суҳбатлашган ЕИ нинг ëнилғи масалалари бўйича комиссари Андрис Пийебалгс ҳам очиқ эътироф этган эди.
Очиғи¸ Марказий Осиë давлатлари Европа Иттифоқининг ëнилғи заҳираларига бўлган эҳтиëжини деярли қондириши мумкин. Биринчидан¸ бу минтақада ëнилғи заҳираларини ўзлаштириш борасида жуда қизғин жараëнлар бормоқда. Бу минтақадаги нефт ҳажми Баку-Тбилиси-Жейҳан қувурлари сиғдирадигандан кўра кўпроқ. Қолаверса¸ бу минтақа газга ҳам бой. Ана шу заҳиралар ЕИ нинг ëнилғига бўлган чанқоқлигини босишга етарликдир¸ деди ЕИ нинг ëнилғи бўйича бош мутасаддиси Озодлик билан суҳбатда.
Грузия-Россия ўртасидаги ҳарбий можародан сўнг¸ Ғарб ва Россия ўртасида кучайиб бораëтган сиëсий кескинлик фонида Брюссел раҳбарлари иттифоқ ëнилғи хавфсизлигини таъминлаш ва Россия нефт ва газ қувурларига қарамликни камайтириш уринишларини янада кучайтирдилар. Бу уринишлар шу даражага бориб етдики¸ ЕИ ва Марказий Осиë вазирлари форумида¸ иттифоқнинг авторирар ҳукуматлар билан ҳар қандай мулоқотининг таркибий қисми саналган демократия ва инсон ҳуқуқлари мавзуи муҳокамалар кун тартибига киритилмади ҳам. Форумдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Париж дипломатлари раҳбари¸ бу икки олис минтақа қадриятларининг қўшилувига ҳали анча вақт лозим бўлади¸ деган таслимчилик оҳангида гапирди.
Инсон ҳуқуқларининг йўли жуда узун. Биз бу йўлнинг турли нуқталаридамиз ва барчамиз инсон ҳуқуқларининг Марказий Осиë минтақаси учун ҳам сиëсий мақсадга айланишига ҳаракат қиламиз¸ деди Кушнер жумладан.
XS
SM
MD
LG