Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:16

Ўзбекистон яна алоҳида хавотир уйғотувчи давлатлар рўйхатида


http://gdb.rferl.org/18AC8746-F6F3-4555-A3A2-AEECB56ECAD4_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/18AC8746-F6F3-4555-A3A2-AEECB56ECAD4_mw800_mh600.jpg Қўшма Штатлар Ўзбекистонни диний эркинликлар борасида хавотир уйғотувчи давлатлар рўйхатига яна киритди. АҚШ Давлат департаменти диний эркинликлар борасида эълон этган янги ҳисоботда Ўзбекистон диний эркинликлар поймол этилувчи давлат сифатида тилга олинади.

Давлат департаментининг билдиришича, ўтган йиллар давомида ўзбек ҳукумати диний эркинликни чеклаш учун қонунларини кучайтирган ва бунинг оқибатида диний ташкилотларнинг қонуний фаолият қилиши мураккаблашган.
Шунингдек, ҳисоботда адолатсиз равишда кўплаб мусулмонлар Ўзбекистонда экстремист ва террорчиликда айбланиши таъкидланади.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон қатори Эрон, Бирма, Хитой, Шимолий Корея, Судан, Эритрия ва Саудия Арабистонини ҳам диний эркинликлар борасида алоҳида хавотир уйғотувчи давлатлар сирасига кирган.
Ўзбекистон диний эркинликлар борасида алоҳида хавотир уйғотувчи давлатлар рўйхатига дасталаб 2006 йилда киритилган эди. АҚШ давлат департаментининг бу сафарги ҳисобтида Ўзбекистон ўтган йиллар давомида ўзбек ҳукумати диний эркинликни чекловчи қонунларни кучайтиргани, жумладан 1998 йилда мамлакатда қабул қилинган диний фаолият тўғрисидаги қонун кўплаб диний гунуҳларнинг мамлакатда қонуний фаолият қилиш имконидан махрум этгани айтилади.
Ҳисобот 2007 йилнинг 1 июлидан 2008 йилнинг 30 июнигача бўлган даврни ўз ичига олган.
XS
SM
MD
LG