Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Ўзбекистон: бир неча имом қамалди ва бир протестант озодликка чиқарилди


http://gdb.rferl.org/B28B4A7C-7878-40FA-8FBC-F8FDD741DF8F_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/B28B4A7C-7878-40FA-8FBC-F8FDD741DF8F_mw800_mh600.jpg Бу – бош қароргоҳи Норвегия пойтахтида жойлаган халқаро "Форум 18" ташкилоти Рамазон ҳайити арафасида – 30 сентябрь куни ўз сайтида ёритган мақола сарлавҳаси. Унда, асосан, Қорақалпоғистондаги воқеалар: сўнгги бир неча ой мобайнида бу республикада турли айбловлар билан бир неча масжид имоми, оддий намозхонлар ҳамда бошқа динларга эътиқод қилувчилар ҳибсга олингани, таъқибу тазйиқ қилингани тўғрисида сўз боради.

Мамлакат мусулмонлари Рамазон ҳайитини байрам қилаётган шу кунда дунё мамлакатларидаги диний эътиқод эркинлиги аҳволини кузатиш билан шуғулланувчи халқаро ташкилот тилга олган қорақалпоғистонлик баъзи мусулмонларга ҳайитнинг татимаётгани табиий.

Мана Форум 18 тилга олган имомлар.

1.Илҳом ҳожи, Элликқалъа туманидаги Насимжон бобо масжиди имоми.

2.Абдураҳмон эшон, Беруний туманидаги Султон Увайс масжиди имоми.

3.Қўчқор Бекимбетов, Амударё туманидаги масжидлардан бирининг имоми.

Форум 18га кўра, тилга олинган имомларнинг учинчиси ўз уйида 20 килограмм наркотик сақлаганликда айбланиб¸ яқинда 14 йилга кесиб юборилган.

Дастлабки иккиси эса, молиявий қонунбузарликларга йўл қўйгани учун қўлга олинган.

Ташкилот 30 сентябрь кунги хабарида ёз ичи биргина Тўрткўл туманида 50 дан зиёд мусулмон экстремистликда айбланиб¸ қўлга олингани тўғрисида ҳам ёзди.

Августнинг бошларида бу ҳақда Озодликка ўзбекистонлик қочқин Муҳаммадсолиҳ Обутов ҳам хабар қилган эди.

“Тўрткўлдан ҳажга бориб келган одамларни 30тасини қамаган. Кеча укам қамалгандан кейин қассобчилик билан шуғулланувчи Азим деган йигитни¸ этикчи Тўхтавой ва Қувват деган болаларни¸ оддий намозхон йигитларни қамашибди. Ҳозир буларнинг ҳаммаси укам билан бирга Нукусда”.

“Форум 18” ташкилоти муҳаррири Феликс Корли мухбирингиз билан суҳбатда тилга олинган имомларнинг қўлга олинганини қорақалпоғистонлик расмийлар тасдиқлаганини айтди.

Бироқ, дейди Феликс Корли, Ўзбекистон шароитида қўлга олинган имомларнинг чиндан ҳам айбдор эканлигига ишониш қийин.

“Балки имомлар чиндан ҳам пул ўғирлагандирлар, балки имомлардан бирининг уйидан чиндан ҳам наркотик чиққандир. Лекин аниғини ҳеч ким билмайди, чунки суд тизими ижроия ҳокимиятига мутлақ тобе, милиция тақдим этадиган маълумотларга ишониб бўлмайди”, дейди Феликс Корли.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, баъзи халқаро ташкилотларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, диний мотивлар билан Ўзбекистонда қамалган мусулмонлар сони 10 минг кишининг атрофида.

Қамалганларнинг катта қисми Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва вилоятида истиқомат қилувчи мусулмонлардир.

Хўш, нима учун жорий йилда қама-қамалар Қорақалпоғистонда кузатилди?

Бу саволга жавоб берар экан, Форум18 вакили Қорақалпоғистоннинг бошқа вилоятлардан нима фарқи бор, бу ерда ҳам ҳокимият мусулмонлар жамоаси устидан назоратни қаттиқ ушлаб туришга ҳаракат қилаяпти, деди.

Айни пайтда, “Форум 18” нинг хабар қилишича, бир насроний қорақалпоғистонлик озодликка чиқарилди.

Ўзини насронийликнинг протестант мазҳабида, деб билувчи Оймурод Хайбураҳмонов июнь ойида Нукус шаҳрида ҳибсга олинган эди.

“26 сентябрь куни Нукус шаҳар жиноят ишлари суди унга қўйилган айбловлардан биттасини бекор қилиб, бошқалари бўйича амнистия қўллади”, деб хабар қилди Озодлик билан суҳбатда “Форум 18” ташкилоти муҳаррири Феликс Корли.
XS
SM
MD
LG