Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:49

Ўзбек гази қимматлайди


Газнинг янги нархи бўйича ўзбек-қирғиз музокаралари ноябр ойида бўлиши кутилмоқда
Газнинг янги нархи бўйича ўзбек-қирғиз музокаралари ноябр ойида бўлиши кутилмоқда

Қирғизистон ҳукуматининг бу йил 145 доллардан берилган ўзбек газини 2009 йилда 300 доллардан кам баҳода сотиб олинишига ишончи комил эмас.

Янги йилдан Қирғизистонга сотиладиган ўзбек гази баҳоси икки баробарга кўтарилади. Бишкек расмийлари бу ҳақда ўз фуқароларини огоҳлантирди.
Газ нархи бўйича ҳали якуний қарорга келинган эмас
Қирғизистон энергетика ва саноат вазирлиги расмийси Татьяна Онкудовичнинг айтишича, шу кунгача Ўзбекистон Қирғизистонга газни қайси баҳода сотиши борасида аниқ маълумот йўқ. Шунга қарамай, 2009 йил 1-чорагида Ўзбекистон Бишкек иссиқлик тармоқлари учун қўшимча 150 миллион кубометр газ беришига келишиб олинган.
Айни пайтда Қирғиз ҳукумати ўзбек гази 1 январдан камида 300 доллардан сотиб олиниши ҳақида аҳолини огоҳлантирди. Айрим маълумотларга кўра, нарх бундан ҳам баландроқ бўлиши мумкин.
Бироқ, қирғиз тарафи Ўзбекистон газини жаҳон нархлари формуласи асосида сотиб олиш борасидаги шартномани имзолаган Россиянинг «Газпром» ширкатига «Қирғизгаз» ташкилоти акцияларининг 75 фоизини сотмоқчи. Расмий Бишкекка кўра, бундай вазиятда газ нархини 300 доллардан кўп бўлмаган миқдорда сақлаб қолишга умид қилса бўлади. Бироқ, қирғизистонлик иқтисодчи Ўмурбек Абдураҳмонов бунга шубҳа билдиради.
Ў. Абдураҳмонов: “Газни воситачиларсиз сотиб олган маъқул”
- “Газпром” деган офат Ўзбекистон ва Туркманистон газини таг томири билан сотиб олаётир. Бундан мақсад дунёда монополиячи бўлиб қолишдир. Бу эса жуда ташвишланарли ҳолат. Чунки “Газпром” ҳукумат ташкилотидир ва исталган пайт Кремль қош-қавоғига қараб газни тўхтатиб қўйиши мумкин. Шунинг учун Қирғизистон “газпром”ларга ишонмасдан, бевосита Ўзбекистон билан савдолашгани маъқулроқ, - деди Ўмурбек Абдураҳмонов.
Унга кўра, Ўзбекистон сув масаласида Қирғизистонга қарамдир. Қирғизистон эса ўзбек газига муҳтож. “Шунинг учун ҳам, - деб ҳисоблайди мутахассис, - бир-биридан манфаатдор бўлган бу давлатлар ҳар қандай шароитда ҳам ўзаро келиша оладилар”.
Б. Мамбетов: “Ўзбек газини руслар орқали олиш кафолатлироқ”
Аммо Қирғизистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Бозорбой Мамбетовнинг фикрича, ўзбек газининг “Газпром” томонидан сотиб олиниши қирғиз тарафи учун кафолат белгисидир. Унга кўра, Ўзбекистон ишончсиз ҳамкор ва исталган пайт шартномаларга амал қилмаган ҳолда газни тўхтатиб қўйиши мумкин, “Газпром” эса Ўзбекистондан барқарор тарзда газ келишини таъминловчи воситадир. Айни пайтда Бозорбой Мамбетов қирғиз ҳукумати газ нархи борасида манфаатли шартномага эришиш учун ҳаракат қилмаётир, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG