Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:15

Қирғиз мухолифати бирлашди


Қирғиз мухолифатчилари бирлашиш ҳақида меморандум имзолаганини эълон қилдилар
Қирғиз мухолифатчилари бирлашиш ҳақида меморандум имзолаганини эълон қилдилар

Қирғизистон сиёсий бошқарув тизимини ўзгартириш истагида бўлган сиёсат ва жамоат арбоблари куни кеча бирлашиш тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Бирлашиш тўғрисидаги меморандумни иккита ҳаракат, бешта партия, парламентдаги мухолифатчи депутатлар, сиёсат ва жамоат арбоблари қўллаб-қувватладилар. Ўндан ортиқ партияни ўз сафига бирлаштирган мухолифатдаги “Халқ инқилобий қўмитаси” ҳаракати меморандумни имзолашдан бош тортди.

Алмаз Атамбаев: “Оилавий бошқарув тизимига барҳам бериш пайти келди”

Қирғизистон социал-демократлари лидери Алмаз Атамбаев

Бироқ шунга қарамай мухолифат меморандумнинг имзоланишини Қирғизистон тарихидаги муҳим воқеа сифатида баҳолади.

Фақат мухолифатгина эмас, ўнг қанот партиялар ҳам, сўл қанот партиялар ҳам битта принцип асосида бирлашмоқда: Қирғизистонни бугунгидай бошқариб бўлмайди. Бугунги кунда Қирғизистон оилавий бошқарув остидадир. Мана шу тизимга барҳам бериш пайти келди, - деди Социал-демократлар партияси раиси, Қирғизистон собиқ Бош вазири Алмаз Атамбаев.


Ўмурбек Текебаев: “Бир шахс ҳокимиятига барҳам берувчи тизим таклиф қилмоқдамиз”

"Ата-Мекен" партияси лидери Ўмурбек Текебаев

Бирлашган мухолифатга кўра, оилавий бошқарув тизимини мамлакатни парламент республикаси, деб эълон қилиш билангина тугатиб бўлмайди. Бунинг учун конституциявий ислоҳот ўтказиш керак. “Ата-Мекен” партияси лидери Ўмурбек Текебаевга кўра, меморандумда айнан шу масалага алоҳида аҳамият берилган.

- Биз таклиф қилаётган тизимда Конституциявий меъёрлар билан мухолифатни кучайтирамиз. Бугун ғолиб ҳамма нарсани назорат қилмоқда. Биз таклиф этаётган тизимда эса ҳукумат ва мухолифат салоҳиятининг ўзаро мутаносиблиги қонуний йўл билан белгилаб қўйилади. Бу эса мамлакатни фақат бир шахс атрофидаги одамлар ва президент оиласи бошқариши олдини олади, - деди Ў. Текебаев.


Мирослав Ниёзов: “Аввал халқ фикрини ўрганиш зарур”

Қирғизистон Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Мирослав Ниёзов

Бироқ меморандум имзоланиши борасидаги анжуманга йиғилган барча сиёсий арбоблар ҳам бундай таклифни қўллаб- қувватламадилар. Қирғизистон хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Мирослав Ниёзов таклиф қилинган ислоҳотларни ўта инқилобий, деб баҳолади.

- Бугун таклиф қилинаётган концепцияда инқилобий ўзгаришлар ҳақида гап бормоқда. Шунинг учун бу меморандумни мен имзоламайман. Бу ҳақда аввал теран ўйланиш, халқ фикрни ўрганиш зарур, - деди Мирослав Ниёзов.


Қубатбек Байбўлов: “Мен инқилобчиларни кўрмаяпман”

Қирғиз парламентининг собиқ депутати Қубатбек Байбўлов

Мухолифат меморандумини ғоявий жиҳатдан қўллаб имзолаган сиёсатчи Кубатбек Байболов фикрича, бирлашган мухолифат ғоясини ҳаётга татбиқ этиш жуда қийин кечади:

- Инқилоб қилиш учун инқилобчилар талаб қилинади. Бироқ мен инқилобчиларни кўрмаяпман. Айни пайтда давлат тўнтаришига сабаб бўлувчи осиёча исён учун асослар бор. Тарихга назар ташласак, бундай вазиятларда пугачёвлар пайдо бўлади. Мана шу қўрқинчли тарихий ҳақиқатни ҳокимиятдагилар тушунмаётгани ташвишлидир, - деди Қубатбек Байбўлов.
XS
SM
MD
LG