Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:21

Ҳаж тадориги бормоқда


Иқтисодий вазият кун сайин оғирлашаëтганига қарамай¸ ўзбекистонликлар орасида 2000-3000 АҚШ доллари миқдорида пора бериб бўлса-да¸ ҳаж зиëратига боришга иштиëқмандлар сони камаяëтгани йўқ.
Иқтисодий вазият кун сайин оғирлашаëтганига қарамай¸ ўзбекистонликлар орасида 2000-3000 АҚШ доллари миқдорида пора бериб бўлса-да¸ ҳаж зиëратига боришга иштиëқмандлар сони камаяëтгани йўқ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан барча вилоятлардан сараланган беш минг бўлғуси ҳожи шу кунларда ҳаж зиëратини бошлашга ҳозирланмоқда.

Бу йилги бўлғуси беш минг ҳожини қўшиб ҳисоблаганда, мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистондан ҳажга юборилган фуқаролар сони 60 мингга етади.

Бироқ аҳолиси 27 миллион 400 мингга етган ва 70 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этган Ўзбекистонда ҳажга боришни ихтиёр қилганлар сони шу қадар озми?

Саудий Арабистони белгилаган квотанинг анча катталигига қарамай¸ ҳар йили нега айнан беш минг нафар ўзбекистонликнинггина ҳаж ибодатини адо этишига рухсат берилади, деган саволларни Ўзбекистон расмий дин идоралари ҳар йили жавобсиз қолдириб келади.

Аслида Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бораман дегувчилар ва бунга қудрати етганлар жуда кўп, дейди Озодлик мухбири билан суҳбатда бўлган ўзбекистонлик ҳожилардан бири.

- Бораман деган кўп.

Озодлик: Нима учун айнан беш мингта танланган деб ўйлайсиз?

- Буни билмадим мен. Тепадагилар билади. Хабарим йўқ. Энди шунча одам ҳажга боришга қодир бўлиши керак. Қодир дегани ўшанга бориб келгани маблағи бўлиши керак¸ Ҳаж аҳкомларини бажариб қайтиб келгунча¸ оиласида бирон нарсага муҳтожлик сезилмаслиги керак. Ҳажга ҳам оиласининг ризқидан қисиб¸ қарз-ҳавола қилиб кетиш яхши эмас. Шунга имкони бор одам боради¸ қодир одам боради. Ҳозир имкони борлар¸ пули борлар кўп. Ҳозир халқимиз Россиянинг ҳисобига ишлаб бойидику. Борадиганлар кўп-ку¸ лекин ҳажга ҳозир камроқ одам юборишаяпти. Нима сабабданлигини билмайман.

Озодлик: Ҳукумат жўнатадиган гуруҳнинг ичига кириш учун нималар қилиш керак?

- Ҳужжатлар тўғирланади. Шаҳар бўлса шаҳарга¸ туман бўлса туманга топширасиз. Битта туманга иккитадан берган. Масалан Қувага бешта¸ каттароқ туманларга тўртта¸ иккита жой берган. У жойлар энди талаш бўлиб қоладида. Шунинг учун одамлар ҳажга устига бериб бўлса ҳам кетишаяпти. Бориш жуда қийин. Ҳозир одамлар 2010¸ 2012 йилларга навбатга туришибди. Ҳар вилоятдан 500та эмас¸ 1500та одам қўйса¸ шунақа устига устак бўлиб кетмайди.

Ëшлар ҳам ҳажга борса яхши бўларди. Ҳадеб ëши ўтган 60¸ 70¸ 80дагиларни жўнатмасдан ëшларни жалб қилиш керак. Ҳар йили ҳажга борганлардан 25 фоизи оламдан ўтиб кетади. Ëшлар ҳажга боришга жалб қилинса¸ яхши бўлади. Оилада¸ жамиятда¸ тузумда ҳалоллик¸ поклик бўлади. Ҳалоллик бўлса¸ мамлакат тезда ривожланиб кетади.

Озодлик: Давлат томонидан ҳажга бориш учун қанча пул бериш керак?

- 3000 бўлмаса керак. 3000 (доллар)дан ортиқроқ бўлса керак. Унисини билмадим. Лекин усти борлигини биламан. 2000¸ 3000 доллар бўлса керак. Ўтган йили ҳажга жўнаëтган кунлари 5000 (доллар) га чиққанини ҳам эшитган эдим. Пораси шунақа. Ўшанақа бўлса ҳам халқимиз бораман деяптида. Тузум шунақа бўлиб кетди. Бермаса юбормаяпти. Буни Оллоҳ билади. Имкон бўлганда¸ халқнинг бораман деганининг ҳаммасини юбориш керак. Катта раҳбарлар шуни йўлга қўйса¸ яхши иш бўларди. Бораман дегани ҳажга бораяпти¸ Оллоҳнинг аҳкомини бажаргани бораяпти. Бошқа нарсага бормаяптию.

Озодлик: Сиз ўзингиз борганмисиз?

- Мен алҳамдилуллоҳ икки марта борганман. Икки марта ҳаж қилганман. 1996¸ 1997 йили ҳаж қилганман.

Озодлик: Ўзбекистондан борганмисиз?

- Ўзбекистондан ўз кучимиз билан борганмиз биз. Самолëтда эмас¸ ўз кучимиз билан.

Озодлик: Қанақа қилгансиз? Элчихонага бориб виза олганмисиз?

- Ҳа¸ элчихонага бориб виза олганмиз. Кейин йўлда нималардан виза олиб¸ машинада кетганмизда. Кам одам борган у маҳалда.

Озодлик: Ҳозир шунақа қиламан десангиз рухсат йўқми?

- Ҳозир рухсат йўқ. Элчихонада ҳам тўхтатади¸ чегарада ҳам тўхтатади. Ҳозир элчихонадан рухсат йўқ. Ҳаммаси фамилия билан киради. Паспортларнинг ҳаммаси диний идора томонидан боради. У ëққа диний қўмита орқали бориш керак. Рўйхат билаб борилади. Тепадагилар ҳал қиладида буни. Уларни ҳам тепадан чегаралаб қўйишгандир.
XS
SM
MD
LG