Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:43

Москвани жазолаш уринишлари


Сочида 2014 йилги қишки олимпиада ўйинларига тайëргарлик жараëни аллақачон бошланиб кетди ва Россия расмийлари олимпиада эмблемасини машҳур қилиш ҳаракатларига қаттиқ бел боғлаган.
Сочида 2014 йилги қишки олимпиада ўйинларига тайëргарлик жараëни аллақачон бошланиб кетди ва Россия расмийлари олимпиада эмблемасини машҳур қилиш ҳаракатларига қаттиқ бел боғлаган.

Грузия Халқаро Олимпия қўмитасига мурожаат қилиб, 2014 йилги қишки олимпия ўйинларини Россиянинг Сочи шаҳридан бошқа ерга кўчиришни сўради. Тбилиси фикрича, бу чора минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун керакдир.

2014 йилги қишки олимпия ўйинлари ўтказиладиган жой сифатида Сочи ўтган йили танланган эди.

Бироқ, Грузия Олимпия қўмитаси чоршанба куни 2014 йилги ўйинларни Сочидан бошқа ерга кўчириш керак, деган фикрни билдирди. Бу фикрни бир қатор грузин олимпия чемпионлари қўллаб-қувватлади.

Уларнинг фикрича, Сочи ва унинг атрофидаги вазият хавфлидир ва спортчилар хавфсизлигини таъминлаш учун ўйинларни бошқа жойда ўтказиш керак.

Гап шундаки, Сочи билан Грузиянинг айирмачи ҳудуди Абхазия ўртасидаги масофа салкам 30 километр¸ холос.

Бу олимпия ўйинларини Сочидан кўчириш йўлида қилинган биринчи ҳаракат эмас.

Сентябрь ойида АҚШ Намоёндалар палатасининг икки аъзоси Bill Shuster ва Allyson Schwartzлар Конгресс ҳукмига ҳавола қилган қарор лойиҳасида Халқаро Олимпия қўмитасидан Грузияда қилган ҳаракатлари учун 2014 йилги ўйинларни Сочидан бошқа жойга кўчириб¸ Москвани жазолаш сўралган эди.

Олимпия ўйинлари тарихида олимпиадани бошқа жойга кўчириш ёки умуман бекор қилиш ҳолатлари бўлган.

1916 йилги Ёзги ўйинлар Биринчи жаҳон уруши, 1940 ва 1944 йиллардаги Ёзги ва Қишки ўйинлар иккинчи жаҳон уруши туфайли ўтказилмаган эди.

Тарихда ўйинларнинг бир шаҳардан бошқа шаҳарга кўчирилиш ҳолатлари ҳам бўлган. Масалан, 1904 йилги ўйинлар Чикагодан Сант-Луис шаҳрига кўчирилган, боиси бу шаҳарда Жаҳон савдо ярмаркаси ўтказилиши керак эди ва икки тадбирни битта шаҳарда ўтказишга қарор қилган эдилар.

1908 йилги Римда ўтказилиши мўлжалланган ўйинлар эса Лондонга кўчирилган эди.

Олимпия ўйинлари тарихчиси Stanley Greenbergга кўра, барча ҳолатларда ўйинлар мезбони мезбонлик қила олмаслигини ўзи айтган. Масалан 1908 йилги ўйинларнинг Римдан Лондонга кўчирилишига Везувий вулқонининг уйғониб кетгани сабаб бўлган эди. Шу боис Италия ҳукуматининг сарф-ҳаражатлари кўпайиб кетиб, "ким ўтказса ўтказсин, бизнинг имконимиз йўқ", деган эди.

Кейинроқ эса Олимпия ўйинларини кўчириш талаблари пайдо бўлди. Бироқ улар қондирилмади. Масалан, 2001 йили Халқаро Олимпия қўмитасининг баъзи аъзолари Афғонистон билан уруш ҳолатида, деб ўйинларни АҚШнинг Солт Лейк Ситисидан кўчириш таклифини илгари сурган эди. Лекин келаси йили ўйинлар белгиланган шаҳарда ўтказилаверди.

1980 йилги ўйинларни АҚШ президенти Jimmy Carter Москвадан Монреаль ёки Грецияга кўчиришни таклиф қилди. Бироқ АҚШ бойкот қилганига қарамай, ўйинлар Москвада ўтказилаверди.

Олимпия хартиясида ўйинларни белгиланган шаҳар ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармаса, бошқа шаҳарга кўчириш имконияти назарда тутилган.

Лекин амалда бу жуда мушкул ишдир.

Олимпия ўйинлари тарихчиси Stanley Greenbergга кўра, ўйинлар учун танланган мамлакат-шаҳар шаънига турли хил танқидлару айбловлар ёғилиши одатий ҳолдир. Шунинг учун, дейди у, Учинчи жаҳон урушигина Халқаро олимпия қўмитаси қарорини ўзгартира олиши мумкин.

Грузия Олимпия қўмитаси ўзининг 2014 йилги ўйинларни Сочидан кўчириш тўғрисидаги таклифини Европа Олимпия қўмиталарининг жорий ҳафта охирида Истамбулда бўлиб ўтадиган йиғилишида ўртага ташламоқчи.

XS
SM
MD
LG