Линклар

Шошилинч хабар
14 октябр 2024, Тошкент вақти: 09:15

Туркманистонда сайлов якунланди


Туркманистон парламенти биносида тез кунларда 125 депутат иш бошлайди
Туркманистон парламенти биносида тез кунларда 125 депутат иш бошлайди

Туркманистонда парламент сайловларини ўтказилган, деб ҳисобланса бўлади. Бу ҳақда Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мурод Қарриев маълум қилди.


Унинг айтишича, овоз бериш бошланганидан тўрт соат ўтиб, сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 58 фоизи овоз бериб бўлган.

Туркманистоннинг 125 ўринлик парламентига сайловлар мамлакатнинг сантябр ойида қабул қилинган Конституцияси доирасида ўтказилмоқда. Жорий йилнинг сентябр ойида Туркманистон Конституциясига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, 14 декабр кунги сайловдан сўнг парламент қонун чиқариш салоҳиятини қайтариб олиши керак.

Парламентни тиклаш президент Қурбонқули Бердимуҳаммадов ваъда қилган ислоҳотларнинг бири сифатида кўрилади. Бердимуҳаммадов ташаббуси билан қабул қилинган мамлакатнинг янги Конституцияси парламент ваколатларини анча кенгайтирган. Бугунги овоз бериш натижасида сайланган депутатлар президент сайловларини белгилаш ваколатига эга бўлади.

Аммо кузатувчиларга кўра, Туркманистон парламенти депутатлигига даъвогарларлар орасида мустақил номзодлар ва этник озчилик вакиллари йўқ. 288 номзоддан 125 нафарининг беш йиллик муддатга парламентга депутат этиб сайланиши кутилмоқда.

Туркманистонда 2 ярим миллион одам овоз бериш ҳуқуқига эга. Мамлакатда бўлаётган овоз бериш жараёни биринчи марта БМТ ва ЕХҲТ вакиллари томонидан кузатилмоқда. Шунингдек, сайловларни кузатиш учун МДҲ давлатлари миссияси ҳам Туркманистонга келган.

Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан эрталаб соат саккиздан бошланди. Икки соат ўтиб ҳукумат радиоси овоз беришда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 37 фоизи қатнашганини эълон қилди. Тушга яқин эса Туркманистонда сайловлар бўлиб ўтди, деб эълон қилинди. Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мурод Қарриевнинг билдиришича, бу пайтга келиб сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 58 фоизи овоз бериб бўлган. Туркманистон қонунларида 50 фоиздан кўп сайловчи қатнашган сайлов машру топилиши қайд этилган..

Ашхобод ҳукумати бу йилги сайловлар мамлакатда декмократия сари ташланган қадам бўлишини ваъда қилмоқда. Аммо, АҚШнинг Ашхободдаги элчиси Эндрю Пол "Озодлик" радиосининг Туркман хизмати мухбири билан суҳбатда, “Туркманистон сайловларни эркин ва демократик ўтказиш даражасига етиши учун ҳали анча йўлни босиб ўтиши керак”, деб айтди. Хьюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркманистонда эркин ва адолатли сайлов ўтказиш учун мутлақо шароит йўқлиги ҳақида билдирган

XS
SM
MD
LG