Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:51

Суиқасд - жамиятга исëн!?


Қашшоқлик¸ ижтимоий адолатсизлик¸ эртанги кунга умиднинг йўқлиги асосан аëллар ва ëшларни суиқасднинг қоронғу ўпқонига тортмоқда.
Қашшоқлик¸ ижтимоий адолатсизлик¸ эртанги кунга умиднинг йўқлиги асосан аëллар ва ëшларни суиқасднинг қоронғу ўпқонига тортмоқда.

Хўжанд университети талабаси ўзини осиб қўйди. Бу билан 2008 йили Сўғд вилоятида жонига қасд қилганлар сони 200 нафардан ошди.

Бу воқеа куппа-кундуз куни содир бўлди. Туш пайтида курсдошлари билан телевизор кўриб ўтирган Улуғбек Неъматов хонадан чиқади.

- Курсдошлари билан бирга ўтириб кино кўраëтган экан. Кейин ташқарига чиқиб, ваннада ўзини осибди¸ - дейди университет ўқитувчиси Суюнбой Тилабов.

Унинг сўзларига кўра, ХДУнинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган Улуғбек аълочи талабалардан бўлган, доим хушчақчақ юрган бола эди. Бу гапларни унинг курсдош дўсти Озодбек ҳам тасдиқлайди:

- У жуда яхши бола эди. Уч йил староста бўлган эди. Ҳамма фанлардан беш олар эди. Ишга чаққон¸ гапга уста¸ ҳаракатчан бола эди, - дейди Озодбек.

Сўғд вилоятида йил давомида ўз жонига қасд қилганлар сонини 200 дан ошиб кетди.

Айни мавзу Сўғд вилояти прокуратурасида ҳам муҳокама қилинди. Вилоят прокурори ўринбосари Муҳаббат Ўринованинг айтишича, бу ўтган йилга нисбатан 28 нафарга кўп.

- Ўз жонига қасд қилишнинг 150 ҳолати ўлим билан тугади. Айниқса¸ улар орасида 20 га яқин балоғат ёшига етмаган ёшларнинг борлиги жуда ачинарлидир, - деган эди Муҳаббат Ўринова прокуратуранинг шу масала бўйича ўтказган йиғилишида.

Хўш, бунинг сабаблари нимада?

Мустақил кузатувчилар фикрича, энг биринчи сабаб иқтисодий етишмовчиликдир. Аксарият ёшлар турмушнинг оғир зарбаларига дош беролмайдилар. Журналист Тахмина Убайдуллаева фикрича, бунинг яна бир сабаби:

- Худкушликка исломий тарбияси етарли бўлмаган одамлар кўпроқ қўл уришади. Чунки Исломда худкушлик гуноҳи кабира, яъни кечирилмас (катта) гуноҳ сифатида талқин этилади. Агар инсон ёшлигидан ана шу тарбияни олса, менимча¸ у ҳеч қачон ўз жонига қасд қилмайди, - дейди Тахмина.

Ўз жонига қасд қилаётганларнинг тенг ярмини аёллар ташкил этади. Мустақил кузатувчи Шариф Нуриддин фикрича, бунга муайян сабаблар бор:

- Бу аëлларнинг жамиятга нисбатан¸ ўша тузумга нисбатан¸ яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда, эркакларга нисбатан исëни. Аëл ўзининг аëллик мавқеини топмаган, эътибор топмаган. Ўзига нисбатан бўлаëтган жонкуярликни ҳис этмайди у. Бошига мушкул иш тушганда, яккаланиб қолган у. Шунинг учун ҳам ўлимни ҳаëтдан афзал кўрган¸ - дейди Шариф Нуриддин.

“Ёшлар ва тамаддун” нодавлат ташкилоти раҳбари Абдусамад Султонов фикрича, ўз жонига қасд қилаётганларнинг кўпаяётгани учун¸ энг аввало¸ жамият айбдор:

- Ёшларнинг ўз ўрнини жамиятда тополмаётгани, ишсизлик, қашшоқлик каби муаммолар, энг аввало, худкушликни келтириб чиқараётган сабаблардир.

Ёшлар фаолиятини ва турмуш тарзини тўлалигича қамраб оладиган ҳукумат дастури йўқ. Олти ой ичида 30 дан ортиқ одамнинг худкушликка қўл уриши жуда нозик ва эътиборли масала эканини фақатгина нодавлат ташкилотлар эмас, балки ҳукумат ҳам яхшилаб ўйлаб кўриши лозим, - дейди Абдусамад Султонов.

XS
SM
MD
LG