Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:22

2008 йил машҳури


Аксар муштарийларимиз Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевани "йилнинг энг машҳур одами" ўлароқ эътироф этдилар.
Аксар муштарийларимиз Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевани "йилнинг энг машҳур одами" ўлароқ эътироф этдилар.

Янги йил арафасида биз оддий муштарийларимиз орасида сўров ўтказдик. Уларга битта савол билан – “Сиз ўзбекистонликлардан кимни йилнинг энг машҳур одами деб атаган бўлардингиз?” дея мурожаат қилдик.

2008 йилнинг энг машҳур одами деб Мўътабар Тожибоевани айтган бўлардим. Чунки у амнистия қўлланилиши учун ҳам кечирим сўраб ариза ëзмабди. Шундай ҳолатда бўлиб ҳам бўйсунмаган аëл бу.

***

Мен 2008 йилнинг энг машҳур одами ва ўзбекнинг буюк инсони деб Юсуф Жумани биламан.

***

Ҳукумат арбобларидан мен бунақа одамни кўрмаяпман. Жамоатчиликдан Мўътабар Тожибоевани айтишимиз мумкин. Бундан ташқари Аъзам Турғунов ва Солижон Абдураҳмоновларни айтиш мумкин.

***

Тўғрисини айтсам мен президентимиздан бошқа ҳеч бир одамни сезмадим.

***

Мен Мўътабар Тожибоева ва Умида Ниëзоваларни машҳур деб биламан ва уларни Тўмарисга ўхшатаман.

***

2008 йилда энг машҳур одам Сервер Жепаров бўлди. У бу йил Ўзбекистоннинг ва Осиëнинг энг яхши футболчиси бўлди. Шу туфайли мен уни Ўзбекистондаги энг машҳур одам, деб биламан.

***

Мен энг машҳур одам деб Гулнора Каримовани биламан. Чунки у аëл киши бўлишига қарамасдан ҳам санъатда¸ ҳам сиëсатда яхши муваффақиятларга эришмоқда.

***

Мен бу йил Ўзбекистонда машҳур одамни кўрганим йўқ. Чунки сиëсий саҳнадан ҳамма машҳурларни Каримов ўчириб турган бир пайтда¸ машҳур инсонларнинг чиқиши – бу тасаввур қилиб бўлмайдиган нарса-да. Лекин бугунги кунда қўштирноқ ичида биттагина машҳур инсонимиз бор. У ҳам бўлса Ислом ака.

***

Мен Мўътабар Тожибоевани халқимиз озодлиги¸ фаровонлиги йўлида етарлича хизмат қила олган¸ 2008 йил Ўзбекистон қаҳрамони бўла олган шахс сифатида¸ ҳақиқий шарқона аëл тимсолини кўрсата олган аëл сифатида тилга олишим мумкин.
XS
SM
MD
LG