Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:41

Европа Россия билан келишди


Чехия Бош вазири Мирек Тополанек украиналик ҳамкасби Юлия Тимошенко билан тил топиша олди. Энди гап Россияда қолди.
Чехия Бош вазири Мирек Тополанек украиналик ҳамкасби Юлия Тимошенко билан тил топиша олди. Энди гап Россияда қолди.

Украина, Россия ва Европа Иттифоқи расмийлари Россия газини ҳалқаро кузатувчилар назорати остида Европага узатиш тўғрисидаги келишувни имзолади.

Айни мазмундаги ҳужжат 10 январ куни Россия расмийлари томонидан имзоланганидан сўнг Европа Иттифоқига раислик қилаётган Чехия республикаси Бош вазири Мирек Тополанек Киевга учди.

Тополанек у ерда ўтган оқшом Украина Бош вазири Юлия Тимошенко билан музокаралар ўтказди ва Украина ҳукумати ҳам бу ҳужжатни имзолади.

Эндикликда томонлар тез орада газ узатилиши яна йўлга қўйилишига умид қилмоқда.

-Украина томони Россия Европага газ етказишни тикланиши учун зарур бўлган барча ишни қилди,- деди Чехия Бош вазири.

Россия Европага сотадиган газнинг 80 фоизи Украина ҳудудидан ўтади. Газ берилишининг тўхтатилишига сабаб эса Киевнинг “Газпром” билан "зангори олов" нархини келиша олмагани бўлди.

Украина Бош вазири Юлия Тимошенко: "Эндиликда имзоланган келишув Киевнинг Европа Иттифоқига ишончли ҳамкор экани намунасидир", деди.

- Биз бугун протоколни имзоладик. Шу боис, энди Украина Россия газининг Европа Иттифоқига етказилиши йўлида тўсиқ, деган норозилик бўлиши мумкин эмас. Биз бир давлат сифатида Европа Иттифоқига яхши ҳамкор бўлиш истагида эканимизни намойиш қилдик,- деди Украина Бош вазири.

Бироқ бу ҳужжат Украинанинг газга бўлган эҳтиёжини қондиришда фойда бермайди.

Москва ва Киев ўртасидаги алоқалар Украинанинг НАТОга қўшилиш истаги ортидан аллақачон кескинлашиб улгурган ва шунинг ортидан газ жанжали келиб чиққан эди.

Россия томони Украинани Европага узатилаётган газни ўғирлаётганликда айблади. Киев эса шу баҳона билан Москвани газини ўта қиммат нархда Украинага сотишга уринганликда айблади. Украинанинг “Нафтогаз”давлат компанияси ижроия директори Олег Дубина билан “Газпром” вакиллари ўртасида шанба куни ўтган навбатдаги музокаралар ҳам натижасиз тугади.

Дубинаниннг матбуотга маълум қилишича, “Газпром” 450 доллар, деб айтилган нархдан тушмаган. “Нафтогаз” эса ҳар минг куб метр газ учун 201 доллардан ортиқ нарх беролмаслигини таъкидлаган.

2008 йил давомида Киев “Газпром” учун ҳар минг куб метр газ учун 179 доллар 50 центдан тўлаган эди.

XS
SM
MD
LG