Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:33

Ғазо бомбардимони давом этмоқда


Европа ва Осиёнинг ўнлаб давлатларида аксилисроил кайфияти кучайиб бораётганига қарамай, Исроил расмийлари Ғазодаги амалиёт мақсадга эришилмагунча тўхтатилмаслигини билдирмоқда.
Европа ва Осиёнинг ўнлаб давлатларида аксилисроил кайфияти кучайиб бораётганига қарамай, Исроил расмийлари Ғазодаги амалиёт мақсадга эришилмагунча тўхтатилмаслигини билдирмоқда.

Исроил танклари ва ҳарбий учқичлари Ғазо шаҳри атрофларига кучли зарба берди. Айни пайтда Исроил томони можарони тугатиш учун дипломатик чораларни ҳам кўраётганини айтмоқда.

Дунё жамоатчилиги Исроилни уруш ҳаракатларни тўхтатишга чақириб келаётганига қарамасдан, Исроил танклари ва ҳарбий учқичлари аҳолиси зич жойлашган Ғазо минтақасини бомбардимон қилишда давом этаётир.

Хабарларга кўра, Исроилнинг сўнгги ҳужуми оқибатида бир неча Хамас жангариси ва тинч аҳоли вакили нобуд бўлди.

Дамашқда жойлашган Хамас етакчиси Холид Машъал Исроил томони токи 16 кундан буён давом этаётган ҳужумини ва Ғазо қуршовини тугатмас экан, оташкесин бўйича музокаралар рад этилажагини билдирди.

Айни пайтди Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт Қуддусда ўтказилган ҳукумат анжуманида Яҳудий давлати ўз мақсадига эришмагунга қадар жангни давом эттириши ҳақида айтди.

-Бу мақсадларимизни амалга ошириш учун ютуқларимизни ишлатиш вақтидир. Исроил сабр, қатъият ва ҳаракат орқали ўз мақсадларининг ушалишига яқин келди.

Жанубдаги хавфсизлик вазиятни ўзгартириб, ўша ердаги фуқароларимизнинг узоқ муддатли барқарорлигига эришиш ниятидамиз.

Исроил халқида бирдамлик туйғусини жўшқинлантирган мислсиз ҳаракатларимиз ниҳоясининг сўнгги дақиқамини тўхтатмаслигимиз керак, – деди Эҳуд Олмерт.

Исроил Бош вазири ҳарбий амалиётнинг учинчи босқичини бошлаш масаласини муҳокама этиш учун ўз ҳукумат аъзоларини бир жойга тўплади.

Учинчи босқичда Исроил танкларининг Ғазо ичкарисига бостириб кириши назарда тутилган.

Бош вазир Олмерт бу амалиётнинг қачон бошланиши борасида ҳеч қандай изоҳ бермади.

Танклар ва вертолётлар кўмагида Ғазо минтақасининг шарқий ва жанубий қисмига ҳужум қилган Исроил қўшинлари 14 нафар фаластин жангчисини ва 12 тинч фуқарони ўлдиргани хабар қилинмоқда.

Хамас жангчилари айни пайтда Исроилнинг Бершеба шаҳрига қарата қўлбола ракеталарни отди. Бироқ ҳеч кимга зиён етказмади. Қаттиқ талофот кўрган бўлса ҳам Ҳамас Исроил жанубига ракеталарни отишда давом этмоқда.

Исроилнинг 27 декабр куни бошланган ҳарбий амалиёти оқибатида 870 нафар фаластинлик нобуд этилди.

Халқаро Қизил хоч ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, шу жумладан, Араб ва Европа давлатлари ҳукуматалри Исроилни қоралаб, дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақириб келмоқда.
Фаластинлик тинч фуқаролар орасидаги талафотларни Исроил Хамас зиммасига юкламоқда. Исроил расмийларига кўра, Хамас жанггарилари тинч аҳоли яшайдиган жойларда беркиниб олишмоқда.

Ғазода яшовчи мана бу одам минтақадаги гуманитар вазият ўта аянчли эканини айтади:

-Вазият жуда оғир. Тушдан сўнг соат 3 дан бошлаб эрталаб 7 гача ичимлик сувисиз қолдик. Сув томчи-томчи бўлиб оқяпти. Электрдан эса аллақачон узиб қўйилганмиз,- дейди Ғазода яшовчи бу киши.

Айни пайтда Хамас делегацияси Қоҳирада Миср томони таклиф этаётган тинчлик битими юзасидан сўзлашувлар ўтказди.

Бироқ Хамас раҳбарияти ҳужумлар давом этар экан ўзининг ҳеч қандай тинчлик битимига рози бўлмаслигини айтаётир.
XS
SM
MD
LG