Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:45

"Ўзбекларнинг яхши кунини кўрсин"


Мустақил кузатувчилар¸ собиқ коммунист Ислом Каримовнинг¸ мамлакат асосий қонунларига зид ҳолда бўлсин¸ Ўзбекистон бошқарувини бировга бериб қўймаслигига ишонадилар.
Мустақил кузатувчилар¸ собиқ коммунист Ислом Каримовнинг¸ мамлакат асосий қонунларига зид ҳолда бўлсин¸ Ўзбекистон бошқарувини бировга бериб қўймаслигига ишонадилар.

Дунёдаги энг авторитар ва репрессив давлатлардан бири саналадиган ҳозирги Ўзбекистондаги сиëсий тузум меъмори Ислом Каримов 30 январ куни 71 ëшга тўлди.

Совет даврида Ўзбекистон бошқаруви тепасига келган Ислом Каримов давлатни ҳалигача советча услубда бошқариб, юзлаб мухолифлари ва ўзгача фикрловчиларни қамаш ё-да мамлакатдан қувиш орқали ҳокимиятини бугунгача куч билан сақлаб келмоқда.

Каримовнинг охирги муддати икки йил аввал ниҳоясига етган, аммо Ўзбекистон Конституциясига зид тарзда у президентлиги умрини яна 7 йилга узайтиришга муваффақ бўлди. Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Абдулла Тожибой ўғли гапиради.

- Ҳамма нарса унинг қўлида. Ички ишлар вазирлиги дейсизми¸ Миллий хавфсизлик хизмати дейсизми¸ прокуратура дейсизми¸ армия дейсизми ҳаммаси унинг қўлида.

Бундан ташқари Ўзбекистоннинг табиий бойликларидан келадиган даромадларни ўзлаштириб¸ катта-катта пулларга эга бўлиб¸ пулни ишлатиш йўли билан ҳокимиятга ўтириши¸ конституцияни қўпол тарзда бузиши¸ халқни назарга илмаслиги¸ халқнинг фикри билан бирор бир иш қилмаслигидан ташқари бир ишни ундан кўрганимиз йўқ.

Фуқаролар томонидан берилган аризалар Каримов томондан жавобсиз қолдирилади. Фуқароларни қабул қилмайди. Бу унинг фақатгина ўз манфаатини кўзловчи¸ худбин бир диктатор эканлигидан далолат¸ дейди Абдулла Тожибой ўғли.

Ислом Каримовнинг давлат тепасига келганига бу йил 20 йил тўлади. Ислом Каримов президентлиги даврида вояга етган бугунги авлод Ўзбекистон тепасида ундан бошқа одамни тасаввур ҳам қила олмайдиган даражага етган.

Шундай бўлса-да¸ Отабек бошқа демократик давлатлардаги каби президентлар Ўзбекистонда ҳам чинакам сайловлар йўли билан сайланиб¸ алмашиб турилиши тарафдори.

- Эсимни таниганимдан бери битта президент. Ҳеч қачон ўзгармайди.

Озодлик: Ўзбекистонда унинг ўрнида бошқа одамнинг президент бўлишини тасаввур қила оласизми?

- Ҳозирча йўқ.

Озодлик: Нимага?

- Чунки у ҳар доим ўзини ўзи сайлайдику. Кейинги сафар ҳам у ўзини ўзи сайлайди барибир. Ҳар сафар ўзини ўзи сайлаган одамдан нима кутиш мумкин.

Озодлик: Сизнингча¸ Ўзбекистонда Каримовнинг ўрнига президент бўла оладиган муносиб одам борми?

- Мен бор деб ўйлайман. Билган инсонларимдан Санжар Умаровни айтишим мумкин. Шунақа одамлардан ватанпарвар президент тайинласа бўлади. Лекин уларга йўл йўқ. Улар учун ҳамма сиëсий йўллар ëпиқ.

Мухолифат ва ҳуқуқ фаоллари Ислом Каримовни ўзгача фикрни йўқ қилиш ва мамлакат иқтисодини инқирозга ташлаб қўйганликда айблайдилар.

- Бу совет таълимини олган¸ совет даврида фаолият кўрсатган инсон бўлганлиги учун бунинг ҳамма ҳатти-ҳаракатлари умрининг охиригача ҳукмронлик қилиш ва ҳокимиятни қўлда қаттиқ ушлаш деб ўйлайман.

Бир мақоламда “Ҳар қанақанги мурожаатлар¸ ҳар қанақанги чиқишлар ўз натижасини бермаяпти. Шунинг учун сабр қилиш йўли билан у ўз муддатини тугатсин ëки қарилик ўз ишини кўрсатсин” деб ëзганман. Ўзбекистонликларнинг кўкрагига ўшанда бир шабода тегмаса... дейди Абдулла Тожибой ўғли.

Каримовнинг 90- йиллар бошларида айтган "Ўзбекистон келажаги буюк давлат" сўзлари бугун шиордан бошқа нарса эмас.

Аммо, тошкентлик Башорат опа президент туғилган кунида Ислом Каримов ҳақида ёмон гап айтгиси йўқ.

- 20 йил ичида бўлган нарсани бузиш осон¸ аммо тузатиш жуда қийин. Майли 71 га кирибди. Ўлмай юраверсин. Яхши президент келиб ҳамма нарсани ўз жойига қўйса¸ ўшани кўрсин. Ўзи қилган хатоларини тушунсин. Ҳаëтда ëмон кўрган одамингга ҳам ëмонлик тиламагин дейдию¸ дейди Башорат опа.

Соғлиги яхши эмаслиги ҳақидаги гап-сўзларга қарамай, Каримовнинг жамоатчилик олдидаги чиқишларидан президент ҳали ҳам бақувватдай ва Конституцияда белгиланган ҳар қанақа муддат чеклови уни президентликда ўзи истаганча қолишдан тўхтатолмайдигандек кўринади.
XS
SM
MD
LG