Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:50

Икир-фикрлар ёки 2 821 969 унция ўзбек олтини


Совет даврида Ўзбекистон олтинларининг қайга кетишини деярли ҳамма яхши биларди¸ аммо мустақилликнинг 18 йили давомида бу олтинларнинг қайга кетаëтганини деярли ҳеч ким билмайди.
Совет даврида Ўзбекистон олтинларининг қайга кетишини деярли ҳамма яхши биларди¸ аммо мустақилликнинг 18 йили давомида бу олтинларнинг қайга кетаëтганини деярли ҳеч ким билмайди.

Глобал молиявий бўҳрон замонида - на пул ва на қимматбаҳо қоғозлар қиммати қолган бир пайтда¸ олтиннинг¸ хусусан Ўзбекистон олтинининг қанчалик катта бойлик экани ҳақда ҳеч ўйлаб кўрдингизми?

NYMEX биржасида ўтган ҳафтанинг сўнгги иш кунида бўлиб ўтган савдода олтин 2008 йилнинг мартидан буён энг қиммат нархга кўтарилди. Ўша куни олтин 26 доллару 10 центга қимматлаб, бир унцияси 1002 доллару 20 центга баҳоланди.

Бу хабарни эшитгач биз Ўзбекистонда қазиб олинадиган олтинни пулга чақиб кўрмоқчи бўлдик.

Metaltorg. ру сайти 22 феврал куни эълон қилган бир мақолада ёзилишича, Ўзбекистон олтин қазиб олувчи дунёдаги энг йирик 10 давлатнинг биридир.

Ўзбекистон бу соҳадаги илғорлар рўйхатида Жанубий Африка республикаси (дунё бўйлаб қазиб олинадиган олтиннинг 15 фоизи) АҚШ (11%) Австралия (11%) Хитой ва Россия (7-8 %дан) Перу, Канада ва Индонезиядан (6-8%дан) кейин туради.

Metaltorg. ру сайтига кўра, Ўзбекистонда бир йилда 80 тонна олтин қазиб олинади.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Комрон Алиев фикрича, бу маълумотга ишонса бўлади.

- Бу нормал рақам. Совет давридаям Ўзбекистонда тахминан шунча олтин қазиб олинган. Баъзи йиллари 100 тоннага ҳам етган. Бироз камайган вақтлари ҳам бўлган. Умуман олганда эса, 80 тонна нормал рақам, дейди Комрон Алиев.

Мана энди ҳисоб-китобларга ўтамиз.

Демак, 23 феврал куни бир унция олтиннинг нархи 1002 доллару 20 цент бўлди.

1 унция 28, 349 граммга тенг. (Аниғи 28, 349 523 125 грамм)

10 унциянинг¸ Сиз тингловчи кўниккан граммдаги кўрсаткичи янада аниқроқ: 10 унция олтин 283 ярим граммдир.

Ўзбекистонда бир йилда 80 тонна олтин қазиб олиниши ёдингиздадир.

80 тонна олтин 2 821 969 унция бўлади.

Энди бир унция олтиннинг нархи шу кунда 1002 доллару 20 цент эканлигини эсланг.

Демак, Ўзбекистонда бир йилда қазиб олинадиган олтиннинг миқдори - 2 821 969 унцияни 1002 доллару 20 центга кўпайтирамиз.

Кўпайтма 2 миллиард 828 миллион 177 минг 360 доллардир.

Демак, Ўзбекистонда бир йилда қазиб олинадиган 80 тонна олтиннинг ҳаммаси жаҳон бозорида сотилса, мамлакатга – қарийб 3 миллиард доллар тушади.

Бироқ бу рақамдан қазиб олинган олтиннинг таннархини чиқариб ташлаш керак.

Metaltorg. ру сайтининг ёзишича Ўзбекистонда қазиб олинадиган бир унция олтиннинг таннархи ўртача 130 доллардир.

80 тонна олтиннинг жаҳон бозори нархидан унинг таннархи - 366 855 970 долларни айириб ташлаймиз.

Айирма 2 461 321 390 доллардир.

Рақамлардан чарчамаган бўлсангиз, яна бир арифметик амални бажариб кўрайлик.

Ўзбекистонда шу кунда 27 миллион нафар атрофида одам яшайди. Келинг, аниқ 27 миллион нафар, деб олайлик.

Бир йилда қазиб олинадиган 80 тонна олтин жаҳон бозорида сотилса, 2 461 321 390 доллар соф фойда тушишини эсланг.

Шунча пулни 27 миллион кишига бўламиз. Бўлинма - 91 доллар бўлади.

Демак, Ўзбекистонда бир йилда қазиб олинадиган 80 тонна олтин тўлалигача жаҳон бозорида сотилсаю тушган пул аҳолига бўлиб берилса, ҳар бир ўзбекистонликка 91 доллардан тегиши мумкин.
XS
SM
MD
LG