Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:34

"Савдолашув" тутқуни озод этилиши мумкин


Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, Солижон Абдураҳмонов ишининг қайта кўриб чиқилишга жўнатилиши, унинг жазо муддати енгиллатилишига умид уйғотади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, Солижон Абдураҳмонов ишининг қайта кўриб чиқилишга жўнатилиши, унинг жазо муддати енгиллатилишига умид уйғотади.

Ўзбекистон Олий суди мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмонов жиноят ишида камчиликлар борлигини эътироф этиб, уни қайта кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Олий судига жўнатди.

Ўзбекистон Олий судидан Солижон Абдураҳмонов иши бўйича маълумот олиш имкони бўлмади.

Ҳуқуқ фаолининг адвокати Рустам Тўлаганов эса¸ Ўзбекистон Олий суди Солижон Абдураҳмонов ишини ўрганиб чиқиб, дастлабки тергов ва суд жараёнларида айрим камчиликларга йўл қўйилганини аниқлаганини айтади.

-Ўзбекистон Олий суди ишни кўриб чиқиб, унда бир қанча камчиликлар борлигини аниқлади ва уни Қорақалпоғистон Олий судига қайтарди.

Ўзбекистон Олий суди ўша хатоларини кўрсатиб йўриқнома берган. Чунки мусодара қилингани айтилган наркотик моддасида ҳақиқатан ҳам Солижоннинг бармоқ изи йўқ¸ қўл изи чиқмаган.

Скоч билан ўралган наркотикда қўл изи¸ албатта¸ қолиши керак эди. Ўшанда наркотикни Солижонники, деб ҳисобласа бўларди.

Лекин бармоқ изи чиқамаган ва мана шу асосда иш қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди, дейди адвакат Рустам Тўлаганов.

Солижон Абдураҳмонов ишини бевосита кузатиб келаётган мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова фикрича, ҳуқуқ ҳимоячисининг иши қайта кўрилиши судда ижобий ўзгаришлар бўлишидан далолатдир.

- Демак, албатта ўзгариш бўлади. Чунки Олий судда келишув бўлмаса¸ улар ишнинг камчиликлари бор, деб қайтармайди¸ эски ҳукмни тасдиқлаб қўя қолади.

Олий суд бу ишни Қорақалпоғистонга қайтариб жўнатиши Солижонга нисбатан енгиллик берилишига умид уйғотади. Ажаб эмас, бу ишнинг мутлақо уйдирма эканлиги тан олиниб¸ Солижонни ўша куниëқ чиқариб юборишса...

Аслида энг тўғри йўл¸ Солижонни қамоқдан чиқариш бўларди¸ лекин бундай бўлишига ишонмайман. Бизнинг жамиятимизда бундай нарса бўлмайди.

Яна бунинг устига Солижоннинг иши сиëсий иш, у уйдирма асосида қамалган. Майли, ҳеч бўлмаса бир енгиллик беришар, дейди Дилором Исҳоқова.

Uznews.net интернет сайти бош муҳаррири Галима Бухорбоева Ўзбекистон Олий суди қароридан кейин Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишига умид пайдо бўлганлигини айтади.

- Ишончимиз унчалик катта эмас. Лекин биз барибир умидвор бўлаяпмиз. Чунки Ўзбекистон Олий судининг қарори ижобий. Бу¸ албатта¸ бизнинг фойдамизга, яъни Солижонни озод қилиш учун бу ягона имконият.

Бироқ охирги суд жараёнлари ҳисобга олинса, умидимиз ҳам пучга чиқиши мумкин.

Чунки судялар адвокатлар томонидан келтирилган бирорта ҳам далил-исботни инобатга олмади.

Аслида Солижон журналистик фаолияти учун ҳибсга олинганди. У Uznews.net сайтининг ҳудудий мухбири сифатида ҳар доим ҳақиқатни ёзиб келган. Бу эса амалдаги ҳукумат жиғига теккани аниқ.

Каримов режими Солижонни овозини ўчириш мақсадида қамоққа олган. Унинг 10 йилга қамалиши эса ноҳақликдан бошқа нарса эмас, дейди Галима Бухарбоева.

Қийноқларга қарши кураш тезкор гуруҳи фаоли Суҳроб Исмоилов жорий йилда айрим сиёсий маҳбуслар озодликка чиқарилишини тахмин қилади. Унинг фикрича, Солижон Абдураҳмоновнинг иши ҳам ҳукуматнинг махсус сценарийси асосида амалга оширилган.

-Мана шундай сценарий бўлишини кўзда тутаëтган эдик. Солижон Абдураҳмонов¸ Аъзам Турғуновнинг судланиши турли уйдирма айбловлар билан беш йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиб¸ кейинроқ озодликка чиқарилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишларига жуда ўхшаб кетади.

Масалан, Солижон аканинг ишини қайта кўришга жўнатилиши, қўлга олинган ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан очилган жиноят ишларини ҳукумат ЕИ ва АҚШ билан бўлаëтган сиëсий яқинлашувда сиëсий кўзир сифатида фойдаланишига бир ишоратдир.

Биз йилнинг охирига бориб мана шу ҳуқуқ фаоллари шартли равишда ўзларига белгиланган жазолардан озод этилишига умид қиламиз ва кутамиз, дейди Суҳроб Исмоилов.

Асли касби ўқитувчилик бўлган Солижон Абдураҳмонов йигирма йилга яқин вақт мобайнида ўрта умумтаълим мактабларида мураббийлик қилган.

У ўтган асрнинг 90 йиллари бошидан бошлаб журналистика билан шуғулланган. Солижон Абдураҳмонов Озодлик ва Америка овози радиолари, Уруш ва тинчликни ёритиш институти, Uznews.net интернет сайти сингари бир қатор ҳалқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилган.

Шу билан биргаликда Солижон Абудараҳмонов беш йилдан буён Инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятининг ҳудудий вакили сифатида фаолият кўрсатаётган эди.

Солижон Абдураҳмонов ўтган йилнинг 7 июн куни ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олинган пайтда унинг машинасидан 114 грамм марихуана ва 6 граммга яқин қорадори топилгани даъво қилинди.

Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари дастлаб Солижон Абдураҳмоновни гиёҳвандликда айбланаётганини маълум қилдилар. Кейинроқ эса у банг моддаси сотишга ҳаракат қилганликда айбланди.

10 октябр куни Нукус шаҳар жиноий ишлар суди Солижон Абдураҳмоновни жазони умумий тартибли колонияда ўташ шарти билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Наркотик топилган машинани эса давлат фойдасига мусодора қилиш белгиланди.

19 ноябр куни эса Қорақалпоғистон Олий суди дастлабки суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор чиқарди.

Жорий йилнинг 28 феврал куни Ўзбекистон Олий суди ишни қайта кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Олий судига жўнатди.
XS
SM
MD
LG