Дунëда кечаëтган ҳозирги иқтисодий бўҳрон баробарида давлат раҳбарлари қанча маош олмоқда¸ деган савол ҳам кун тартибига чиқди.
Жорий ҳафтада "Financial Times" газетаси дунë давлатлари раҳбарларининг ойлик маошларини эълон қилди.
Душанба куни Европа комиссияси вакили Валери Рампи ўз мулозимларининг ойлик маошларини¸ журналистлар сўровига кўра¸ очиқлашга мажбур бўлди.
Унга кўра¸ Европа иттифоқи комиссари ойига 26 600 доллар олади. Бунга қўшимча комиссарга 15 фоиз чўнтак пули ҳам берилади.
Агар еврокомиссар ишдан кетиб¸ дейлик ўз мамлакатида вазир бўлса, уч йил мобайнида вазир ойлигига қўшимча олдинги ойлигининг 65 фоизини ҳам олиб туради .
Бу кўп эмасми¸ деб савол беришди журналистлар.
Кўп бўлиши мумкин¸ аммо иттифоққа кирган давлатлар бу борада шундай тўхтамга келган ва буни ўзгартириш бизнинг қўлимизда эмас¸ деди Валери Рампи.
Бундай жавоб¸ қолаверса аëллар ëши¸ эркаклар маоши сўралмайди¸ деган нақл президентлар маоши билан қизиқишимизга монеълик қилмайди.
Мамлакат фуқаролари тўлаган солиқдан ойлик оладиган ҳар бир давлат хизматчисининг даромадлари шаффоф бўлиши керак.
Бу қоида собиқ совет давлатларининг қонунларида у ëки бу тарзда аниқ белгилаб қўйилган.
Масалан, "Financial times" газетасига кўра¸ Россия президенти ойига 7500 доллар ойлик олади. Бу¸ масалан¸ Тожикистон президентиникидан анча оз.
Тожикистон президентига мамлакат парламенти ойига 28 000 АҚШ доллари миқдорида ойлик белгилаган.
Хўш¸ Ўзбекистон президентининг ойлиги қанча?
Биз бу савол жавобини билиш учун президент матбуот хизматига мурожаат қилдик.
Матбуот котиби лавозими бўш бўлгани боис биз билан суҳбатлашадиган мулозим топилмади.
Тошкентда аккредитациядан ўтган хорижий нашр мухбирига кўра¸ президентнинг ойлиги ҳақидаги савол таъқиқ остида. Буни сўрашни бизга тавсия қилишмаган¸ дейди у.
Хоразм вилоят ҳокимлигида ишлаган собиқ мулозим Аҳмаджон ака ҳам президент ойлигининг қанчалиги доимий сирлардан бири эканини айтади.
- Ҳеч ким президентнинг ойлигини билган эмас. Бизнинг ҳокимиятда ҳам ҳеч ким президент қанча ойлик олишини билмас эди. Менимча¸ ҳозир ҳам билишмаса керак. Сир тутилса керак бу. Нимага дунëдаги бутун ҳукумат раҳбарларининг қанча ойлик олиши маълуму¸ бизники маълум эмас¸ дейди Аҳмаджон ака.
Хўш¸ солиштириш учун¸ масалан вилоят ҳокимининг ойлиги қанча¸ деб сўраймиз собиқ мулозимдан.
- У пайтда ҳокимиятлар энди ташкил бўлган пайтлар эди. Пастга тушдик. Пастда милиция сержанти бўлган экан. Ҳокимият қоровулида энди у. Ўша пайтдаги вилоятимиз ҳокими Маркс Жуманиëзов ҳалиги милиция сержантидан “Сен неча пул ойлик оласан?” деб сўради. Милиция сержанти фалон сўм оламан деди. Менинг ҳозир аниқ эсимда йўқ унинг қанча пул айтгани.
Шунда ҳокимимиз “Сен ҳокимиятда эшикни қоровуллаб фалон сўм олар экансан. Мен миллиондан ошиқ аҳолиси бўлган вилоятнинг ҳокими бўла туриб¸ сендан икки баравар кам ойлик олар эканман. Шу адолатданми?” деб айтган.
Бу нарсага шахсан мен ўзим гувоҳ бўлганман. Юқори мансабдор шахсларнинг ойлигининг кам бўлиши ноқонуний пул топишига¸ пора олишига йўл очадими дейманда¸ дейди Аҳмаджон ака.
Аҳмаджон аканинг гапига кўра¸ вилоят ҳокимининг ойлиги милиция ходиминикидан оз бўлган. Аммо барибир солиштириш учун бирор рақам йўқ.
Яна Тошкентга телефон қиламиз. Президент маҳкамасида ишлайдиган мулозим ўз исми айтилмаслиги¸ овози ëзиб олинмаслиги шарти билан баъзи маълумотларни берди.
Бу амалдорнинг айтишича¸ президент ойлиги ҳақидаги масала охирги марта 1994 йил Ўзбекистон парламентида кўрилган. Олий мажлиснинг 1994 йилдаги ахборотномаси мана олдимда турибди¸ унга кўра¸ президент ойлиги Ўзбекистондаги ўртачадан баланд ойликнинг 9 баравари билан тенг¸ дейди мулозим.
Ўзбекистон Миллий банкининг ўзини Гўзал деб таништирган таҳлилчиси молия тизимида ўртачадан баланд ойлик деган тушунча йўқлигини айтди.
- Биласизми¸ бизда энг кам иш ҳақи тушунчаси бор. Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи деярли 30 минг сўм. Ўртача ойликдан баланд деган гап йўқ. Аммо ўртача ойлик тахминан 300 минг сўм. Сизга нимага керак эди бу маълумот?
Озодлик: Ойликни ҳисоблаш учун зарур эди. Ўртачадан кўп иш ҳақининг 9 баравари деган гапга аниқлик киритмоқчи эдик.
- Ўртачадан кўп дегани¸ чексиз тушунча. Масалан 600 минг ҳам¸ 700 минг ҳам бўлиши мумкин. Бир миллион ойлик оладиганлар ҳам бор. Агар бир миллионни 9 га кўпайтирсак 9 миллион бўлади. Мана сизга¸ масалан¸ ўртачадан кўп ойлик¸ деди Миллий банк таҳлилчиси.
Ўзбекистон президентининг ойлиги барибир мавҳум бўлиб қолаверди. Билганимиз¸ президент жаноблари ўртачадан баланд ойлигидан 9 тасини ой сайин олиб туради.
Ойлигим тўққиз пул¸ деб нолинган эди Алоқа вазирлигида ҳисобчи бўлиб ишлайдиган танишим.
Яна бошқа президентлар ойлигига ўтсак.
Масалан¸ Каримовнинг Озарбайжондаги касбдоши Илҳом Алиев (агар президенлик касб деб аталса) ойлигидан нолимайди¸ балки ойлигим ошмасдан қолсин¸ деб расман фармон ҳам чиқарди¸ дейди озарбайжонлик журналист Равшан Гамбаров.
- Озарбайжон президентининг маоши АҚШ долларига чақсак¸ ойига 19 минг. Қонунга кўра¸ президент ойлиги энг паст маошнинг 6000 баравари билан тенг. Бизда энг паст маош миқдори тез тепага кўтарилган сайин президент маоши ҳам ортар эди. Аммо Илҳом Алиев бундан 4 йил бурун фармон билан ўз ойлигини ўзгармас қилиб қўйди¸ дейди озарбайжонлик журналист Равшан Гамбаров.
Каспийнинг у ëғидаги мамлакат - Туркманистонда президент ойлиги расман давлат сири ҳисобланади.
Мақолани ëзиш давомида Мағрибу Машриқдаги президентларнинг яхшигина ойлик олишидан хабар топдик.
Айниқса¸ БМТ рўйхатида дунëнинг энг қашшоқ давлатлар сирасига киритилган Тожикистон президентининг ойлиги анчайин катта - миллионлаб тожикистонликлар оила боқиш учун Россияда мардикорлик қилиб юрган¸ мамлакатда қолганлари эса¸ электрсиз¸ иссиқликсиз кун кечираëтган бир пайтда¸ Имомали Раҳмон ойига 28 минг АҚШ доллар маош олади.
Халқим оëқяланг юрар экан¸ нега мен пойабзал олишим керак¸ деган ҳинд етакчиси Ганди ўрнаги Марказий Осиëга мутлақ ëтдек кўринади.