Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:58

Сочи сайловлари Медведев учун синов


Кузатувчилар фикрича, Сочидаги сайлов президент Медведевнинг сиёсий рақобатчилик юзасдан қилган баёнотларида қанчалик собит эканини кўрсатувчи илк синов ҳисобланади.
Кузатувчилар фикрича, Сочидаги сайлов президент Медведевнинг сиёсий рақобатчилик юзасдан қилган баёнотларида қанчалик собит эканини кўрсатувчи илк синов ҳисобланади.

2014 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган Сочи шаҳри ҳокимлиги учун сайлов Россия демократиясини синовдан ўтказмоқда.

Россиянинг Қора денгиз соҳилидаги Сочи шаҳрида яшовчи фуқаролар якшанба куни шаҳар ҳокимини сайлаш учун овоз берди.

Мухолифат фикрича, Кремл сайловда иштирок этаётган 6 номзод орасида иқтидордаги “Ягона Россия” партияси илгари сурган номзод, шаҳарнинг ҳозирги ҳокими Анатолий Пахомовга ошкора ён босмоқда.

2014 йилда қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтадиган Сочи шаҳри ҳокимлиги учун 6 номзод курашмоқда. Дастлаб, Сочи шаҳар ҳокимлиги учун 26 номзод ариза топширган ва сайлов комиссияси улардан 6 нафарини қолдирган эди. Эндиликда номзоди қабул қилинмаган шахслар сиёсий босим остида сайловдан четлаштирилганини айтиб, даъво қилмоқдалар.

Шаҳар ҳокимлиги учун номзодлар орасида эса россиялик таниқли шахслар, жумладан, машҳур балерина Анастасия Волочкова ва россиялик мултимиллионер Александр Лебедевлар ҳам бор эди.

Россия мухолифати сайловда қатнишиш имкони берилган 6 номзод орасида бўлган Сочи шаҳрининг ҳозирги мэри Анатолий Пахомов ғалаба қозониши мумкинлигидан хавотирда. Мухолифат фикрича, Кремл амалдаги “Ягона Россия” партияси илгари сурган номзод Пахомовни мэрлик лавозимида қолдиришни кўзламоқда.

Бундан ташқари, муҳолифат Сочи шаҳри мэрини ўз ваколатини суистеъмол қилиб, давлат идоралари, корхоналари ходимларини унга овоз беришга мажбур қилганликда айбланмоқда. Мухолифат фикрича, Пахомов маҳаллий янгиликлар тармоғини эгаллаб олган, сиёсий эълонлар, палакатлар тарқатишни тақиқлаган.

Бу сайлов Россия президенти Димитрий Медведев ҳокимиятга келгандан буён такрорлаб келаётган сиёсий рақобатчилик ҳақидаги ваъдасида қанчалик собитлигини кўрсатувчи илк синов сифатида баҳоланмоқда.

Москвада фаолият юртадиган Карнеги жамғармаси сиёсий таҳлилчиси Николай Петров Сочидаги сайловнинг аҳамиятли жиҳати тез орада бу шаҳарнинг қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишидир, дейди.

- Сочи шаҳрига Россиянинг учинчи пойтахти, деб қаралади. Чунки ёз вақтида бош вазир ва президент кўп вақтини Сочида ўтказади ва кўпчилик расмий тадбирлар шу шаҳарда бўлади. Шунинг учун ҳам шаҳарга эътибор катта. Бироқ, 2014 йилда Сочи шаҳрининг қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиши боис, иқтисодий бўҳронга қарамай, бу шаҳарга катта маблағ ажратилди. Шу маблағга эгалик учун ҳозирданоқ катта мусобақа бошланган,- дейди москвалик таҳлилчи.

Тахминан, 6 миллирад АҚШ долларига тенг бўлган давлат бюжети билан 2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларини ўтказиш лойиҳаси бош вазир Владимир Путиннинг диққат марказида турган лойиҳалардан бирига айланди.

"Бугунги сайловда ғалаба қозонган шахс эса ана шу маблағ эвазига амалга ошириладиган жуда йирик қурилиш лойиҳалари устидан назоратни қўлга киритади", деб ҳисоблайди москвалик таҳлилчи Николай Петров.

-Сочидаги олимпия ўйинлари чоғида ким ўнг қўл вазифасини бажариши бош вазир Путин учун жуда муҳим. Бу лойиҳани Путин шахсан назорат қилмоқда. Шу боис шаҳар ҳокимлигига муҳолифатга алоқаси бўлмаган ва Кремлга мойил шахснинг келиши раҳбарият учун жуда муҳимдир,- дейди Москвадаги Корнеги жамғармаси сиёсий таҳлилчиси.

Сайловни кузатаётган россиялик мухолифат етакчилари овоз бериш чоғида қонунбузарлик ва қаллобликлар бўлганини айтмоқда. Жумладан, овоз бериш варақасини сайлов қутисига ташлаб чиққан мухолифатдаги Коммунистлар партиясидан номзод Юрий Жагания Сочи шаҳар ҳокимлиги учун бораётган сайловга “юз фоиз товламачилик”, деб баҳо берди.

Сочи шаҳрида ўтаган якшанба кунги сайлов маҳаллий вақт билан кечки соат 8 га қадар давом этди. Дастлабки натижалар душанба куни маълум бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG