Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2020, Тошкент вақти: 16:41

"Нурчилар" устидан ҳукм ўқилди


Бухоро суди томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Икром Мерожов диний-экстремистик гуруҳ тузиш ва уни бошқаришда айбланаётган эди.

Бухоро вилоят жиноий ишлар суди маҳаллий физик олим Икром Мерожов ва бошқа 8 киши устидан ҳукм чиқарди. Икром Мерожов 9 йилга, қолганлар 6 йилданга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ҳақда Озодликка Мерожовнинг Новосибирскда яшайдиган акаси, Сибирь матлубот кооперацияси университети доценти Илҳом Мерожов хабар қилди.

Илҳом Мерожов: Бугун ҳукм чиқибди. Укам Икром Мерожовга тўққиз йил беришибди. Бошқаларга беш ярим-олти йилдан беришибди.
Озодлик: Бу ҳақда ким сизга хабар қилди?

Илҳом Мерожов: Мен уйга ота-онамга телефон қилган эдим.

Озодлик: Демак, ҳукм 29 апрел куни ўқилди-а?

- Шундай¸ деди Илҳом Мерожов.

Бухоро давлат университети ўқитувчиси, физика-математика фанлари номзоди Икром Мерожов ва у билан бирга судланган 8 киши 2008 йилнинг декабрида қўлга олинган эди.

Хабарларга қараганда, Мерожовнинг уйидан туркиялик ислом олими Бадиуззамон Саид Нурсийнинг қаламига мансуб "Рисолаи нур" китоби топилган.

Озодликдан маҳрум қилинганлар диний-экстремистик гуруҳ тузиш ва уни бошқаришда айбланаётган эди.

Мерожов ва бошқалар гуруҳи кейинги ойларда нурчиликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган учинчи гуруҳдир.

Шарҳларни кўринг (4)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG