Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:23

Ўзбекистонда мафкурачилар алмаштирилди


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раиси Абдулла Орипов ижоди гуллаган пайтларда "На ишончу на қувончу на кўнгилдан гапни оч, Барчасидан ушбу кун йўқдир самар, кетмоқда" байтини битган эди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раиси Абдулла Орипов ижоди гуллаган пайтларда "На ишончу на қувончу на кўнгилдан гапни оч, Барчасидан ушбу кун йўқдир самар, кетмоқда" байтини битган эди.

Тошкентдан олинган хабарларга қараганда, 30 апрель куни Ўзбекистон республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Орипов хизмат вазифасидан бўшатилди.

Ўзбекистонлик мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, бу - апрелнинг сўнгги кунида рўй берган ягона кадр алмашинуви эмас.

Озодлик:
Абдураҳмон¸ демак¸ Ёзувчилар уюшмасининг раиси Абдулла Орипов ишдан кетди, деган маълумот келди. Бу гапда қанчалик жон бор?

Абдураҳмон Ташанов: Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаолларининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтганидан менинг жуда яхши хабарим бор.

Бу мажлисга Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов¸ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Қосимов¸ Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг ижтимоиëт комплексининг раҳбари Абдусамад Раҳимовлар келди. Бундан ташқари, жамоатчилик вакиллари ва ëзувчилар йиғилишган.

Бугун ëзувчилар уюшмасида ташкилий масала кўрилди. Яъни уюшма раиси¸ Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ишдан олиниб, унинг ўрнига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг директори бўлиб ишлаëтган Бобур Алимов тайинланди. Бобур Алимов машҳур Ғулом Алимов, яъни ёзувчи Шуҳратнинг ўғли.

Озодлик: Яна бошқа кадрлар алмашинуви ҳам бўлди, дейишаяпти. Бунга ишонса бўладими?

Абдураҳмон Ташанов: Бундан ташқари¸ Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг бош директори Маматқул Ҳазратқуловнинг ишдан олингани¸ унинг ўрнига Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши структураларида ишлаган бир шахснинг тайинлангани айтилади.
Маматқул Ҳазратқулов "Ўзбекистон адабиëти ва санъати" газетасига бош муҳаррир этиб тайинланган эмиш.

Аҳмаджон Мелибоевнинг пенсияга кетгани ҳақида хабарлар бор. Бу хабарлар ишончли манбалардан олинди. Хабарлар борлиги рост¸ лекин ҳали бу ҳақда расмий тасдиқлар бўлгани йўқ.

Озодлик: Бу ўзгаришларни бошқа бир эшиттиришимизда алоҳида шаклда таҳлил қилармиз. Советча¸ коммунистча тил билан айтадиган бўлсак¸ бу идеология корпусида¸ мафкура корпусида рўй берган бундай кўламли ўзгаришларни нима билан изоҳлаш мумкин?

Абдураҳмон Ташанов: Биз кейинги пайтларда кўп оммавий ахборот воситаларида кузатаяпмиз: Ўзбекистонда кадр ўзгаришлари асосан "ҳуфиялаштириш" билан боғлиқ. Яъни маънавият соҳасими¸ бошқа соҳаларми – буларнинг ҳаммасига ҳуфия тизимлардан чиққан Ўзбекистон МХХ¸ Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгашидан чиққан кадрлар қўйилаëтганидан яхши хабаримиз бор.

Шу маънода Ўзбекистон Ёзувчилар ушюмасига ижодкор бўлмаган¸ худди шу структуралардан чиққан Бобур Алимовнинг қўйилиши ëки Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига ҳам шундай шахснинг тайинланиши бу илгаридан кутилган ҳодиса.

Ўзи кейинги пайтларда идеология билан жойларнинг ҳаммасига ҳуфия тизимлардан чиққан раҳбарлар қўйилаяпти.

Мана, масалан, биз жуда яхши эслаймиз: кечагина Ўзбекистон телевидениесига раҳбар тайинланаëтганида Совбезнинг одамлари қўйилган.
XS
SM
MD
LG