Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:03

Йонссон:"Дунë Андижондан сабоқ чиқармади!"


Йонсон¸ Андижон воқеалари ҳақдаги ҳақиқатни заррама-зарра тўплашга киришганини айтади.
Йонсон¸ Андижон воқеалари ҳақдаги ҳақиқатни заррама-зарра тўплашга киришганини айтади.

Андижон воқеалари ҳақида ҳозирча ягона китоб чоп этилди. Элин Йонссоннинг “Оммавий қирғинни яшириш санъати” китоби сарлавҳаданоқ бу воқеалар табиатини фош қилади.

Швед тадқиқотчиси Элин Йонсон 2005 йил май ойида Андижонга боришга муваффақ бўлган оз сонли хориж журналистларидан бири.

Йонсоннинг “Оммавий қирғинни яшириш санъати” деб номланган китоби ўтган йил сентябрда Швециянинг “Эрзатц” босмахонасида швед тилида чоп этилган эди.

Элин Йонсон бу китобни Андижон воқеаларидан кейин қўлга киритиш мумкин бўлган барча маълумотлар асосида ёзганини айтади.

- Мен худди детективлар каби барча, барча фактларни ва ўзим Андижон ва Тошкентда ҳар хил одамлардан ёзиб олганим интервьюларни, халқаро ташкилотлар ўтказган интенвьюларни бир-бири билан солиштирдим.

Ҳар бир тафсилотни бошқаси билан солиштирдим. Шундан сўнг воқеалар худди сурат каби кўз ўнгимда намоён бўлди. Китобда мен ана шу суратни тасвирлаганман.

Китобда нафақат Андижон воқеалари ҳақида¸ балки унинг содир бўлиши сабаблари, Ўзбекистон, Марказий Осиёда Ислом дини ва бошқа омиллар ҳақида ҳам маълумотлар бор. Хуллас¸ китобга ўша пайтда топиш мумкин бўлган барча маълумот киритилган, дейди швециялик жарналист.

Ҳозирда Элин Йонсон “Оммавий қирғинни яшириш санъати” номли китобни инглиз тилида чоп этиш ҳаракатида.

- Андижон воқеалари хусусида мустақил текширув ўтказилмагани боис, бу китобимдан халқаро ташкилотлар фойдаланиши мумкин¸ деб ўйлайман. Андижон воқеалари тўғрисидаги ҳақиқат кўп йиллардан кейин юзага чиқиши шубҳасиз.

Менинг китобимда барча ҳақиқат акс этган бўлмаса ҳам¸ ҳақиқатнинг каттагина қисми акс этган деб ўйлайман. Ҳар ҳолда бу муҳим ҳужжат, дейди швециялик журналист.

Элин Йонсон фикрича, халқаро жамоатчилик Андижон воқеаларидан сабоқ олмагани боис¸ бу каби фожеа яна қайтарилиши мумкин.

- Ҳозирга қадар дунёда одамлар бу ҳақда билишмайди. Уни 1989 йилда Пекиннинг Тянанмин майдонидаги воқеалар билан таққослаш мумкин. Пекинда юз берган воқеани ҳамма билади.

Андижон воқеалари ҳақида Швеция ва бошқа давлатларда жуда кам одам маълумотга эга. Мен буни фожеа деб биламан ва шунинг учун бу каби воқеа қайтарилиши мумкин¸ деб ўйлайман. Чунки дунё бундан ҳеч қандай сабоқ олгани йўқ, дейди швециялик журналист.

Йонсон Андижон фожеасидан кейинги аҳвол ҳақда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00
XS
SM
MD
LG