Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:08

Андижонда ҳамма ëқ тинч


26 май кундан бошлаб шаҳарни ҳарбийлар назорат қилишга ўтган бўлса¸ бугунга келиб Андижонда қуролли бўлинмаларнинг кўзга ташланмай қолгани айтилмоқда.
26 май кундан бошлаб шаҳарни ҳарбийлар назорат қилишга ўтган бўлса¸ бугунга келиб Андижонда қуролли бўлинмаларнинг кўзга ташланмай қолгани айтилмоқда.

19 июн кунги текширувимизга кўра, 26 май воқеаларидан сўнг Андижон ва Хонободда вазият барқарорлашган, ҳаёт одатий изига тушган, милиция ходимларининг уйма-уй юриб текшир-текширлари ҳам камайган.

19 июн куни Андижон шаҳридаги тасодифий телефон номерини тердик.

Гўшакни кўтарган андижонликнинг айтишича, шаҳардаги ҳолат барқарор бўлиб турибди.

Бозорлар, дўконлар, корхоналар ишлаяпти. Шаҳарда қуролланган милиция ходимлари ва ҳарбийлар кўринмай қолди:

- Шаҳарнинг кириш-чиқиш жойларида блокпостлар бор. Машиналар тўхтаб ўтиб кетиши учун блокпостлар қўйиб қўйган. STOP деган белги қўйиб қўйган.

Аскарлар йўқ. Фақат ДАН ходимлари бор. Ҳамма ëқ тинчлик¸ осойишталик. Ортиқча милиция ëки аскарлар тўпланишлари йўқ¸ дейди андижонлик суҳбатдошимиз.

Шаҳрихонлик бу аёл ҳам Андижонга борганида вазиятнинг тинч эканлигини айтади:

- Андижонга борганимда¸ тинч эди. Ваҳима гаплар¸ бошқа нарсалар йўқ¸ тинчлик¸ дейди шаҳрихонлик бу аëл.

Овозини эфирга бермаслик шарти билан Озодлик билан суҳбатлашган хонободлик тингловчимиз эса, шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, шаҳардаги катта кўчанинг кичик кўчалар билан кесишган жойларига милиция назорат уйчалари қурилган.

Бу ерда автомат билан қуроланган милиция ходимлари кўчаларга кираётган ва чиқаётган одамларни кузатиб турибди. Гумонланган шахсларнинг ҳужжатлари текшириб кўриляпти.

Лекин шаҳар тинч ва осойишта. Ҳамма ўз юмуши билан банд.

Андижон ва Хонободдаги воқеалардан сўнг бир муддат Ўзбекистоннинг Қирғизистонга туташ Андижон, Фарғона вилоятидаги чегара пунктлари тақа-тақ ёпиб қўйилган эди.

Кейинроқ¸ 3 июн кунги ўзаро келишувга асосан¸ чегаралар очилди. Бироқ ўтказув пунктларида назорат шунчалик кучайтирилдики, одамлар чегарадан ўтиш учун беш-олти соатдан кутишга мажбур бўлмоқдалар.

Бу ҳақда Андижон вилоятининг Жалолобод туманидан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига ўтиш жойидаги “Дўстлик” чегара постидаги аҳвол ҳақида ўзбекистонлик аёл ҳикоя қилди:

- Ўтиш учун кутиб туриш керак экан. Одамлар турнақатор навбатда турибди. Одамларни битта-битта текшириб¸ декларация ëздириб ўтказаяпти. Божхонадан ўтиш учун шунча туришимиз керак экан. Менинг бошим оғриб кетиб¸ чидай олмай келавердим. Одам кўп.

Озодлик: Биттама-битта текшираяптими?

- Ичкарида текшираяпти. Мен у ëққача ета олмадим. Бошидан паспорт билан ўтилади.

Озодлик: Божхонага кираверишда¸ шундайми?

- Ҳа.

Озодлик: Чиқишдаям биттама-битта текшираяптими?

- Нима бор нима йўқлиги ҳақида декларация ëзиш керак. Одамлар ўтаяпти¸ лекин сабр-қаноат керак бўлаяпти. Тўрт-беш соат туриш керак бўлаяпти.

Озодлик: Қирғизистонга ўтиш учун тўрт-беш соат вақт кетаяптими?

- Ҳа¸ текширув қаттиқ бўлаяптида.

Озодлик: Сиз нечада бориб¸ нечада қайтдингиз?

- Мен соат 11 ларда бордим. Соат 13 гача турдим. Навбатни кўриб¸ бошим оғриб кетди. Қорним ҳам оч бўлиб кетди.

У ëққа ўтиб эртага яна қайтишим ҳам бор. Қайтишда ҳам яна шунча вақт навбатда туришим керак. Таним иссиғида эсон-омон уйимга келиб олай¸ деб уйимга келавердим¸ дейди ўзбекистонлик аëл.

Андижон ва Хонобод воқеаларидан сўнг Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегара ҳудудларда эни ва чуқурлиги 3 метр бўлган хандақлар қазишга ва бетон деворлар қуришга киришган эди.

Лекин чегаралар ҳали демаркация қилинмаганлиги учун Қирғизистон томони бунга норозилик билдирди. Шундан сўнг Ўзбекистон томони чегарада хандақлар қазиш ва девор тиклаш ишларини тўхтатди.
XS
SM
MD
LG