Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:33

Ўзган амалиёти давом этмоқда


Aйрим манбалар¸ қирғиз хавфсизлик кучларининг Ўзгандаги амалиëтлари Ўшга келган тошкентлик меҳмонларга ҳозирланган совға эканини айтишмоқда.
Aйрим манбалар¸ қирғиз хавфсизлик кучларининг Ўзгандаги амалиëтлари Ўшга келган тошкентлик меҳмонларга ҳозирланган совға эканини айтишмоқда.

2009 йилнинг 29 июнида кечга яқин Ўзган туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан яна бир қуролли жангари ўлдирилди. Бу сўнгги кунларда Қирғизистон жанубида ўлдирилган тўққизинчи кишидир.

Ўзганда яна бир қуроллли шахс йўқ қилингани ҳақида Озодликка Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг бош инспектори Раҳматулло Аҳмедов маълум қилди:

- Ўзган туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Ўзган тумани Қашқатерак қишлоғи яқинида қуролланган шахс йўқ қилинди. Мавжуд оператив маълумотларга кўра, бу одам портловчи моддалар ва ўқотар қуроллар билан қуролланган бўлган. Махсус амалиёт чоғида у милиция ходимлари огоҳлантирувини эътиборга олмаган.

Осмонга огоҳлантирувчи ўқ узилганида номаълум шахс милиция ходимлари тарафга граната улоқтирган. Натижада милиция ходимлари унга қарата ўт очишга мажбур бўлганлар ва у йўқ қилинган.

Граната портлаши оқибатида Ўзган туман ички ишлар бошқармасининг уч ходими енгил жароҳат олган, деди Раҳматулло Аҳмедов.

Унинг айтишича, йўқ қилинган одамнинг шахсини аниқлаш бўйича оператив ишлар олиб борилмоқда. Айрим маълумотларга қараганда, ўлдирилган шахс Жалолобод ва Ўзганда йўқ қилинган қуролли гуруҳларга алоқадор бўлиши мумкин.

Қирғизистон куч ишлатар тизими ходимлари мамлакат жанубида шу йилнинг 22 июнидан буён қатор махсус амалиётлар ўтказди.

2009 йилнинг 22 июнидан 23 июн кунига ўтар кечаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тарафидан Жалолобод шаҳри ташқарисида Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоларини қўлга олиш бўйича аксилтеррорчилик амалиёти ўтказилди. Амалиёт натижасида қуролли гуруҳнинг 5 нафар аъзоси йўқ қилинганди. Амалиёт чоғида миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бир ходими яраланган, махсус топшириқлар бажарувчи бўлинманинг бир зобити вафот этган.

27 июндан 28 июн кунига ўтар кечаси эса Ўш вилоятининг Ўзган туманида “Исломий жиҳод иттиҳоди” аъзолари деб айтилаётган уч кишидан иборат қуролли гуруҳ йўқ қилинган.

Қирғиз махсус хизматларининг Ўзган амалиёти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:18 0:00


Айни амалиётлар ўтказилаётган бир пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари топшириғига биноан 26 июн куни Ўш шаҳрида икки давлат куч ишлатар тизимлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

- Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида президентлар Қурмонбек Бакиев ва Ислом Каримовнинг топшириғига биноан бўлиб ўтган учрашувда томонлар уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш, ноқонуний наркотиклар оқимини тўхтатиш, қидирувда бўлган жиноятчиларни ушлаш ва уларни экстрадиция қилиш масалаларини муҳокама қилдилар, деди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бош инспектори Раҳматулло Аҳмедов Ўшдаги учрашув ҳақида билдираркан.

Унга кўра, учрашувда Қирғизистон томонидан Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев, Бош прокурор Элмурза Сотболдиев, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Мурат Суталинов, Ўзбекистон томонидан эса Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов, Бош прокурор Рашиджон Қодиров ва Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов иштирок этганлар.

27 июн куни эса Андижоннинг Хонобод шаҳрида Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ички ишлар бошқармаси ва прокуратура ходимларининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларда ишловчи ҳамкасблари билан учрашиб, террорчиликка қарши биргаликда курашишга келишиб олганлар.

Қирғизистон парламенти депутати Рашид Тоғаев Озодлик радиоси қирғиз шўъбасига берган суҳбатида террорчиликка қарши ҳамкорликда кураш шу кунда жуда долзарб эканини билдирган:

- Жангари гуруҳлар Ўзбекистонда, Тожикистонда, Қозоқистонда, Россияда ҳам бўлиши мумкин. Бу гуруҳларга қарши кураш учун катта куч керак, яъни тероризмга қарши курашда қўшни давлатлар билан кучларимизни бирлаштиришимиз керак, дейди депутат.
XS
SM
MD
LG